Latest news

12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  0 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  13 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  6 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  12 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  18

Расман: Арсланмират Аманов АГМКга қайтди News

Расман: Арсланмират Аманов АГМКга қайтди

АГМК футбол клуби навбатдаги трансферни расмийлаштирди.

Олмалиқлик футбол мухлислари ёқимтойига айланган ва 2015-2016 йилги мавсумларда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган Арслонмират Аманов яна "ўз уйи"га қайтди.

АГМК футбол клуби туркманистонлик қанот ярим ҳимоячиси Арслонмират Аманов билан шартнома имзолади ва собиқ футболчимиз яна жамоамиз аъзосига айланди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, Арслонмират Аманов АГМКдан сўнг Ўзбекистон чемпионатида маълум вақт "Бухоро" ва "Локомотив" шарафини ҳимоя қилди. Янги мавсумдан эътиборан эса Аманов яна жонажон жамоасига айланган АГМК либосида ўз ўйинлари билан яна мухлислар олқиши ва ишончини қозонишга ҳаракат қилади.

Арслонмират Аманов АГМК сафида 55 ўйин ўтказган ва 8 голга муаллифлик қилган. Шунингдек, Аманов Туркманистон миллий жамоаси аъзоси ҳисобланади. Арслонмират Аманов Туркманистон терма жамоасида ҳозирга қадар 38 ўйин ўтказиб, 10 та гол муаллифига айланган.

АГМК аҳил оиласига хуш келибсан, Арслонмират!

Арслонмират Аманов ҳақида қисқача маълумот:

Туғилган санаси: 1990 йил, 28 март

Туғилган жойи: Туркманистон

Ёши: 29

Позиция: ярим ҳимоячи, вингер

Ўйнаган жамоалари: "Ашҳобод" (2007-2009), МТТУ (2010-2013), "Окжетпес", Қозоғистон (2012), "Иртиш", Қозоғистон (2014), "Олтин Аср" (2017), "Бухоро" (2018), "Локомотив" (2019), АГМК (2015-2016, 2020-...)

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика