Latest news

07:56Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" Ҳамробеков жамоасига қарши майдонга тушади  0 07:29МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди  5 03:09Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко  44 03:02А Серия. "Милан" дербида "Интер"ни мағлуб этиб, жадвалда иккинчи ўринга чиқди  23 01:19Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда  27 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  9 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  4 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  13 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4

Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди News

Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди

Хабарингиз бор, бўлажак мундиалга АҚШ, Канада ҳамда Мексика мамлакатлари мезбонлик қилади.

Гаити терма жамоаси 52 йил ўтиб, илк бор (тарихида иккинчи марта) мусобақанинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритганди. Бироқ ушбу терма жамоа мухлислари АҚШга киришда муаммоларга дуч келадиган кўринади. 

Гап шундаки, шу йилнинг июнь ойида Дональд Трамп 12 давлат фуқароларига мамлакатга киришни тақиқловчи ҳужжатга имзо чекканди. Бундай ҳаракат миллий хавфсизликни таъминлаш учун зарур чора-тадбирлар эканлиги таъкидланганди. Рўйхатдаги давлатлар орасида Гаити давлати ҳам бор.

Энди эса барчаси расман ўз тасдиғини топди — президент Дональд Трамп администрацияси қарорга ўзгартириш киритмаслиги ва у ёки бу давлат учун истисно қилинмаслигини маълум қилди.

Бошқа томондан бу қарор терма жамоа аъзолари ва АҚШда истиқомат қилувчи гаитиликларга таъсир қилмайди. Қўшма штатларда эса гаитиликларнинг каттагина диаспораси бор. Демак, Гаити терма жамоаси мундиалда буткул мухлисларсиз қолиб кетмайди.

Гаити тарихда биринчи ва ҳозирча ягона марта 1974 йилда жаҳон чемпионатида иштирок этган. Гуруҳнинг учала ўйинида ҳам мағлуб бўлган бўлсада, гаитиликлар 2 бор рақиблари дарвозасини ишғол этишни уддалаган.


Хорижий манбалар асосида тайёрланди

Rating: -7   

Comments

+2   
23 nov 17:46:38
ОМАДБЕК
Бизни мухлисларни кўпи қолиб кетса керак, шундоғам қанчадан қанча фуқароларимиз ёввойи хайвонларга ем бўлсаям Мексика орқали ноқонуний борган.
+2   
23 nov 17:42:18
Шухрат Каюмов
Узбекистонга берармикин
+2   
23 nov 17:19:06
Faxriddin Aliyev
Bunaqangi cheklivlar qiladigan boʻsa bermaslik kerak
+2   
23 nov 16:51:13
REAL MADRID
Эронлик мухлислар масаласи нима бўлди?
+1   
23 nov 21:15:09
Alijon Baxronov
Спортни ҳам сиёсат қиливордилар.
+1   
23 nov 18:55:15
Аброрхон Ахмедов
Reply to comment by Faxriddin Aliyev
Bunaqangi cheklivlar qiladigan boʻsa bermaslik kerak
Тўппа тўғри!
+1   
23 nov 17:48:23
Менку Мен
?
   
24 nov 07:51:58
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by REAL MADRID
Эронлик мухлислар масаласи нима бўлди?
Эрон футболчиларигаям, тақиқ қўйилган. Шунинг учун ФИФА эронни гуруҳ ва плей офф ўйинларини. АҚШга тушиб қолмаслик чораларини кўриб чиқиябди!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика