Расман: Акмал Шораҳмедов "Пахтакор" футболчисига айланди
28 dec 2017 11:35
News
Расман: Акмал Шораҳмедов "Пахтакор" футболчисига айланди
Охирги мавсумни "Насаф"да ўтказган ўнг қанот ҳимоячиси билан "Пахтакор" футбол клуби икки йиллик шартномага имзо чекди.
"Пахтакор" тарбияланувчиси саналган Шораҳмедов ўтган мавсумда 28 учрашувда 1 гол уришга эришди.
Фаолиятининг асосий қисмини Акмал 2011-16 йилларда "Бунёдкор" таркибида ўтказган.
Олий лигада жами 286 беллашувда майдонга тушган Шораҳмедов ва 11 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган. "Бунёдкор" сафида икки марта Ўзбекистон чемпионлигига эга чиққан.
Шораҳмедов жамоамизнинг муваффақиятларига ҳисса қўшишига умид қилиб қоламиз.
Акмал Шораҳмедов ҳақида маълумот
Туғилган санаси: 10.05.1986
Туғилган жойи: Тошкент
Ютуқлари:
2 марта Ўзбекистон чемпиони - 2011, 2013
2 бор Ўзбекистон Кубоги соҳиби - 2012, 2013
Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби - 2014
ОЧЛ ярим финалчиси - 2012
"Пахтакор"га қайтишинг муборак, Акмал!

Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Comments