Расман: Афсона "Ювентус"ни тарк этишини эълон қилди
17 may 2018 15:07
News
Расман: Афсона "Ювентус"ни тарк этишини эълон қилди
Афсонавий дарвозабон Жанлуижи Буффон мавсум якунланганидан сўнг "Ювентус"ни тарк этади.
Бу ҳақда 40 ёшли кипер айни пайтда давом этаётган матбуот анжуманида эълон қилди. Ҳозир "Альянц стэдиум"да Жижи иштирокида махсус матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Буффон "Ювентус"га 2001 йилда келган ва жамоа билан 9 бор Скудеттони қўлга киритган (яна иккита чемпионлик эса Калчополи иши сабаб олиб қўйилган). 4 бор Италия кубоги, 5 бор мамлакат суперкубогини қўлга киритган. 3 марта эса ЕЧЛ финалида ўйнаган, аммо бош совринни боши узра кўтариш насиб этмаган.

Link :
Source : juventus.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments