Расман: 10 июль куни еврокубокларнинг кейинги босқичига қуръа ташланади
09 jul 2020 01:58
News
УЕФА Европа Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасининг 1/4 ҳамда 1/2 финал босқичларига қурьа ташлаш маросими ўтказиладиган санани эълон қилди. Маросим 10 июль, жума куни Тошкент вақти билан 15:00 да старт олади.
Хабарингиз бор, 4 жамоа аллақачон ЕЧЛнинг чорак финал босқичига йўл олишга улгурган — ПСЖ, "Аталанта", "Атлетико" ва "РБ Лейпциг".
Мазкур босқичнинг қолган иштирокчилари 7-8 август кунлари қуйидаги жуфтликлар орасида ўтказиладиган жавоб баҳсидан кейин маълум бўлади:
"Бавария" — "Челси" (3:0)
"Барселона" — "Наполи" (1:1)
"Ман Сити" — "Реал" (2:1)
"Ювентус" — "Лион" (0:1)
Маълумот учун, ЕЧЛнинг кейинги босқич баҳслари бир ўйиндан иборат бўлади ва Португалия пойтахти Лиссабон шаҳрида ўтказилади:
1/4 финал — 12-15 август
1/2 финал — 18-19 август
финал — 23 август
Европа Лигаси 1/8 финали доирасида қолдирилган жавоб баҳслари 5-6 август кунлари ўтказилади. Ҳозирча УЕФА ушбу ўйинларни қаерда ўтказиш борасида қарор қабул қилмаган.
Алоҳида айтиш керакки, "Интер" - "Хетафе", "Севилья" - "Рома" жуфтликлари орасидаги дастлабки ўйин ҳам ўтказилмаган, шу туфайли улар кейинги босқич масаласини нейтрал майдон(Германия)да ўтказиладиган бир учрашувда ҳал қилишлари керак.
Шунингдек, Европа Лигасининг 1/4 ва 1/2 финал босқич баҳслари 10-21 август кунлари Германияда ўтказилади.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments