Рашидхонов фаолиятини "Турон"да давом эттиради
11 jan 2023 23:29
News
Рашидхонов фаолиятини "Турон"да давом эттиради
Сўнгги мавсум "Локомотив" шарафини ҳимоя қилган Ислом Рашидхонов янги мавсумда Суперлига жамоасида тўп тепади.
Ярим ҳимоячи "Турон" билан бир йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда Фарғона жамоаси ўз Телеграм каналида маълум қилди.
"Суперлига янги мавсуми олдидан таркибни кучайтириш мақсадида жамоамиз яна бир трансферга қўл урди. Жумладан, бугун маҳоратли футболчи Ислом Рашидхонов билан бир йиллик муддатга мўлжалланган расмий шартномага имзо чекилди.
Маълумот учун, Ислом Рашидхонов фаолияти давомида "Локомотив", "Навбаҳор", "Насаф" каби номдор клублар сафида майдонга тушган. Ҳужумкор ярим ҳимоячи шунингдек, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида бир нечта учрашувларни ўтказган" - дейилади клуб расмий каналида.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Comments