Latest news

13:21Авазбек Ўлмасалиев: "Автогол? Ўзимизга эмас фақат "Қўқон-1912"га урганимда ундан ҳам зўр бўларди"  0 13:01Анчелоттининг ўғли бош мураббий бўлиши мумкин  1 12:43Игорь Сергеев: "Бухороликларга тушкунликка тушмасликларини тилайман. Буни ҳаёт, буни футбол дейдилар"  0 12:26Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди"  0 12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  1 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  5 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  7 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  19 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  3 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  9 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1

Рашидов “Насаф”га қарши ўйнайди News

Рашидов “Насаф”га қарши ўйнайди

Ҳамюртимиз Сардор Рашидов ўйнаётган “Ал Жаиш” келаётган икки турда “Насаф” билан беллашади.

Дохаликлар “Ал Айн”ни икки марта доғда қолдириб, ўзларининг мақсадлари жиддий эканини исботлаб улгуришди. Буни “Жаиш” қаршиликлар билан ўйинларда ҳам кўрсатишга уриниб кўриши табиий.

2007 йил ташкил этилган жамоа 2011 йил юқори лигага йўлланма олган. Дебют мавсумида иккинчи, кейин эса учинчи ўринни эгаллади. Айни пайтда жамоа 2-ўрин учун курашмоқда. “Ал Райян” аллақачон чемпионликни қўлга киритишга улгурди.


“АЛ ЖАИШ” СПОРТ КЛУБИ

Ташкил этилган йили: 2007

Стадиони: “Абдуллоҳ Бин Халифа”, 12 минг томошабинга мўлжалланган

Раҳбари: Ҳамад Али Ал Аттия

Бош мураббийи: Сабри Лямуши (Франция)

Ўтган мавсум Қатар чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган.

Эришган ютуқлари: Қатар Кубоги соҳиби 2013, Қатар Валиаҳд Шаҳзодаси Кубоги ғолиби 2014.

Жамоани франциялик машҳур мутахассис Сабри Лямуши бошқармоқда. У фаолиятида “Осер”, “Монако”, “Парма”, “Интер” ва “Марсель” каби клублар шарафини ҳимоя қилган. Икки йилдан ортиқроқ Қатарда ўйнаган. 2014 йилдан буён “Ал Жаиш”га устозлик қилиб келяпти. Лямуши Франция терма жамоасида ҳам тўп тепган ва Котд Ивуар термаси билан 2014 йил Бразилиядаги мундиалда бош мураббий сифатида қатнашган. 


Сабри ЛЯМУШИ

Туғилган санаси: 09.11.1971

Туғилган жойи: Лион, Франция

Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи

Ўйнаган жамоалари: 1990–1994 “Алес” 106 (26), 1994–1998 “Осер” 129 (19), 1998–2000 “Монако” 56 (4), 2000–2003 “Парма” 90(7), 2003–2005 “Интер” 16 (0), 2004–2005 “Женоа” 20 (1), 2005–2006 “Марсель” 36 (5), 2006–2007 “Ал Райян” 7 (6), 2007–2008 “Умм Салал” 10(1), 2009 “Ал Харитият”.

Франция терма жамоасида 1996–2001 йилларда 12 ўйинда 1 гол урган.

Бошқарган жамоалари: 2012–2014 Котд Ивуар, 2014 йилдан “Ал Жаиш”да.


Ушбу клуб сафида миллий терма жамоамиз аъзоси Сардор Рашидов тўп тепишини мухлисларимиз яхши билишади. Уни ОЧЛ учун қатарликлар ҳужумчи сифатида рўйхатдан ўтказишган. “Жаиш” легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланган. Ҳимоячи Лукас Мендес Бразилиядан бўлиб, “Коритиба” ва “Марсель” жамоаларида фаолият олиб борган. Вагнер Рибейро ишқибозларга араб мамлакатларидаги ўйинлари билан танилган. Етакчи футболчи бўлиб турган Ромариньо эса “Коринтианс” шарафини ҳимоя қилган. Айнан шу ҳужумчи жамоанинг асосий ижодкорлик ишлари билан машғул бўлади. Таркибда яна Қатарда кўзга кўринган 3-4 нафар маҳаллий футболчилар бор.


Дарвозабонлар

1. Фаҳад Юнус

16. Халифа Ндиайэ

22. Сауд Хатир

Ҳимоячилар

2. Мурод Нажи

3. Абдулла Алмисаки

4. Лукас Мендес (Бразилия)

8. Юсуф Муфта

19. Абдураҳмон Исса

21. Али Санад

67. Жасим Шнин

77. Абдулазиз Муҳаннади

96. Жассим Абдулраҳмон

Ярим ҳимоячилар

5. Муҳаммад Жабри

6. Ёсир Абубакар

7. Весам Ризқ

13. Салоҳ Аляҳри

14. Муҳаммад Мезнани

17. Отман Аляҳри

18. Муҳаммад Жедо

20. Вагнер Рибейро (Бразилия)

23. Холид Алзереқ

27. Аҳмад Муин

Ҳужумчилар

9. Ҳамид Абдураззоқ

10. Сардор Рашидов (Ўзбекистон)

12. Мажид Муҳаммад

31. Ромариньо (Бразилия)


Беҳзод Назаров

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика