Latest news

07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  1 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  1 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  21 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  8 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  6 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  72 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1

Рашидов “Насаф” учун ўйнади – Ўзбекистон Суперкубоги ҳақида News

Рашидов “Насаф” учун ўйнади – Ўзбекистон Суперкубоги ҳақида

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Ўзбекистон Суперкубоги учун Самарқандда ўтказилган баҳсда Қаршининг “Насаф” жамоасини мағлубиятга учратди (1:0).

Тарихий ғалаба

“Пахтакор” – Ўзбекистоннинг энг совриндор жамоаси бўлишига қарамай, бугунги кунга қадар “шерлар” музейида мамлакат суперкубоги етишмаётган эди. Тошкент клуби бунга қадар 3 бор мазкур соврин учун курашган ва 1999 йил “Навбаҳор”, 2015 йил “Локомотив”, 2016 йил “Насаф”га имкониятни бой берган эди.

Хуллас, “Пахтакор” ўз тарихида илк бор Ўзбекистон Суперкубогида зафар қучди.

“Насаф”га ташаккур

Олдиндан кутилганидек, ҳакамнинг сўнгги ҳуштаги чалингунига қадар муросасиз кураш гувоҳига айландик. Бунинг учун “Пахтакор”га 1 марта, “Насаф” вакилларига 2 марта ташаккур айтамиз.

Жамоалар таркибидаги номларга эътибор қаратсак, “шерлар” осонлик билан ўйин тақдирини ҳал қиладигандек гўё. Тошкент жамоасининг тўлиқ таркиби терма жамоага номзод саналса, қаршиликларнинг ўртача ёши – 22,6. 

Эътибор қилинг, “Пахтакор”нинг тажрибали футболчилари томонидан берилган зарбаларини қайтарган Абдувоҳид Неъматов ҳамда майдон марказида Драган Черан, Эрен Дердийокларга қарши ўйнаган Мурод Хўжамбердиевлар атиги 19 ёшда.

“Пахтакор” ўйинга тайёр эмасди

Гарчи бугун “шерлар” зафар қучган бўлса-да, ғалаба ўйинчиларнинг “класс”и ҳисобига қўлга киритилгани яққол кўринди. Ҳар 2 жамоанинг мавсумолди йиғинларига, тайёргарлик жараёнларига эътибор қаратсак, ер билан осмонча фарқ бор. Бундан 1 ой олдин “Насаф”нинг клуб сифатида йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли муҳокама қилаётган пайтда “Пахтакор” Дубайда рус грандлари билан назорат ўйинлари ўтказаётган эди. Бунинг устига, Рўзиқул Бердиев анчадан бери шогирдлари билан бирга эмасди. 

Шуларни инобатга олсак, “шерлар” бугун “аждарлар”ни “ғажиб ташлаши” керак эди. Амалда эса ғалаба жуда қийинчилик билан қўлга киритилди. Демак, хулоса қилишимиз мумкинки, Питер Хюистра пахтакорчиларни ўйинга тайёрлай олмаган.

“Насаф”га “тўққизлик” ҳужумчи етишмади

“Аждарлар” ўйинда ёмон таассурот қолдиришмади, ҳатто учрашувнинг маълум қисмларида яхши кўринишди. Чап қанотда Ойбек Бозоров яхши ўйнади, лекин Шерзорд Насруллаев ундан-да яхшироқ ўйнади. Айнан 22 ёшли ҳимоячи ўз қанотида Турғунбоев ва Алижоновга тинчлик бермади. Мозговой рақиб ҳужумларини бузишда жонбозлик қилган бўлса, “Насаф”нинг ўйинини ташкил қилишда Марко Станоевичнинг ўрни бўлакчадек кўринди. “Пахтакор” ҳимоясида саросима юзага келди, ҳаммаси яхши эди. Аммо қаршиликлар ўз ҳужумларини якунлашда жиддий муаммоларга дуч келишди. 

Бугун марказий ҳужумда Ҳусайин Норчаев ўйнади. 2002 йилда туғилган йигитчанинг ўтган мавсумдаги ҳаракатлари унинг юксак салоҳатидан дарак берган эди. Бироқ, иқтидорли футболчи бундай катта ўйинларни ҳал қилиш учун тажриба ҳам тўплаши кераклиги кўриниб қолди. 

Сардор Рашидов ўта муваффақиятсиз ўйин ўтказди

Рашидовни яна Ўзбекистон чемпионатида кўриш бир томондан кишини хафа қилса, бошқа томондан қувонтиради. Яна Сардорнинг майдондаги ҳаракатларини кузатиш имконига эгамиз. Аммо бугун ҳеч қанақасига жиззахлик футболчининг ўйини чиқмади. Ўйинда унинг қаноти фаолдек кўринди, аммо таъкидлаш керакки, Сардорнинг ҳаракатлари туфайли эмас. Рашидов бир неча бор тўпни йўқотганини қўя туринг, унинг чап қанотдан амалга оширган узатмаларининг ҳеч бири муваффақиятли чиқмади! (бурчак зарбалари бундан истисно) Шу туфайли Сардор “Пахтакор”га нисбатан “Насаф”га кўпроқ фойда келтирди, дейиш мумкин. Назаримимизда 29 ёшли вингер ўз даражасидан 1 эмас, 2 бош пастроқ ўйнади. Очиғи, Хюистра 2-бўлим аввалида Рашидовни заҳирага олиб, жамоавий ўйинга мослашган Ҳожимат Эркинов чиқишини кутгандим. Аммо нидерландиялик мутахассисга журъат етишмади...

Шунга қарамай, Сардор Рашидовни оқлайдиган битта жиҳат бор: у бугун ўзи учун ноқулай нуқтада тўп тепди. 

Ўйиннинг юлдузи

Шахсий фикримча, учрашув тақдирига энг кўп таъсир кўрсатган ўйинчи Фарруҳ Сайфиев бўлди. Албатта, бу нуқтада фикрлар тўқнашуви юзага келиши мумкин. Ҳар ҳолда ягона голни Драган Черан урди. Лекин шу голни ким ижод қилди? Сайфиев. 90 дақиқа давомида чап қанотда ким ҳукмронлик қилди? Сайфиев. Кўп эҳтимол билан ўйинда барчадан кўпроқ югурган ҳам Сайфиев, 2 кишининг ўрнига ўйнаган ҳам Сайфиев. 

Мухлислар норозилигига сабаб бўлган ҳолат

Учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган сўнгги (4) дақиқа тугаб бораётганда Ҳусайин Норчаев “Пахтакор” жарима майдонига ёриб кирди, Анзур Исмоловни ортда қолдиришга уриниб кўрди. “Насаф” форварди ўша эпизодда ерга қулади ва пенальти сўради. Вадим Агишев эса 19 ёшли футболчига ўрнидан туриши кераклигини айтди. Бу вазият кўплаб қаршилик мухлисларнинг эътирозига сабаб бўлди...

Фикримча, бундай вазиятлар учун пенальти фақат аёллар футболида қўйилса керак. Ҳусайин Анзур билан “контакт”га киришмасдан йиқилишни бошлаб юборди ва ҳакамни ишонтира олмади. Унинг ўрнида тажрибалироқ футболчи бўлганида яна бир секунд кутган бўларди. Ўша эпизодда Вадим Агишев ҳақ эди.

1-тур олдидан

Юқорида таъкидланидек, “Пахтакор” ўз даражасига нисбатан жуда ёмон ўйнади. Агар Питер Хюистра 10-мартга қадар жамоанинг ўйинини ўзгартирмаса, “шерлар” катта эҳтимол билан Суперлиганинг янги мавсумини ғалаба билан бошлай олишмайди. “Насаф” эса кўпроқ вазиятларни якунлаш устида ишлаши керак. Ҳар 2 жамоанинг ўйини ўтган йилгига нисбатан кучсизлангандек кўриняпти. Мавсум давомида нималар содир бўлишини биргаликда кузатамиз. “Championat.asia”дан узоқлашманг!

Фахриддин Рўзиев

Author :
Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика