Latest news

21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  0 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  5 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  8 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  6 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  10 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  25 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  7

Рашид Ғофуров: "Ҳеч бўлмаса, дуранг натижа қайд этилишига умид қилгандим" News

Рашид Ғофуров: "Ҳеч бўлмаса, дуранг натижа қайд этилишига умид қилгандим"

Про лиганинг сўнгги, 22-туридан ўрин олган "Навбаҳор-фарм" – "Локомотив" (1:3) учрашувидан сўнг наманганликлар мураббийи Рашид Ғофуров матбуот анжуманида қатнашиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

– Аввало бугунги беллашув борасида тўхталсангиз...

- Бугун жорий мавсумдаги энг ёмон ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Аммо бугунги рақибимиз "Локомотив"нинг ҳам бу йилги Про лига чемпиони эканлигини унутмаслик лозим. Биз мазкур баҳсда ёшларга ҳам имконият бердик. Биринчи бўлимда меҳмонлар кўпроқ устунлик қилишган бўлса-да, шогирдларим ҳам ўз имкониятларидан тўлиқ фойдаланишганида, ҳисоб бундай кўриниш олмаган бўларди. Ҳар икки жамоа ҳам ўз олдига қўйган мақсадига эришганлиги боис ўйин унчалик ҳам шиддатли тарзда кечмади. Ушбу беллашувда футболчилар ўзларининг нималарга қодирликларини намойиш этишди.

- Таъкидлаганингиздек, "Навбаҳор-фарм" ҳам, "Локомотив" ҳам ўз олдига қўйилган миссияни бажариб бўлганди. Ушбу омил ҳам шогирдларингизнинг ўйинига ўз таъсирини ўтказдими?

- Албатта, ўтказди. Йигитларга бу йилги мавсумни яхши кайфиятда якунлайлик, деб минг уқтирганингиз билан барибир ушбу ҳолат ҳам таъсир ўтказади. Бугунги баҳсда ютқазамиз, деб ўйламагандим, ғалаба қозониш ёки ҳеч бўлмаса, дуранг натижа қайд этилишига умид қилгандим. Мазкур мағлубият жамоамизнинг жорий мавсумни 9-ўринда якунлашига сабаб бўлди. Дурангга эришганимизда, 8-ўринни эгаллаган бўлардик. Афсуски, бунинг уддасидан чиқа олмадик. 

- Ҳали ноябрь ойи келмай туриб, Про лигада жорий мавсум ҳам якунланди. Шогирдларингизнинг янги мавсумга тайёргарлик машғулотлари бошлангунига қадар спорт формаларини сақлаб туришлари қандай кечади?

- Тўғри, Про лиганинг жорий мавсуми бироз эрта якунланди. Йигитлар 10-15 кун ҳордиқ чиқаришганидан сўнг мазкур дастур асосида индивидуал машқларни бошлашади. Кейин клуб раҳбарияти билан келишган ҳолда 2024 йилги мавсумга тайёргарликни бошлаймиз.

- Про лиганинг бу йилги мавсуми қандай ўтганлиги борасида ҳам тўхталсангиз...

- Суперлига ва Про лига орасида фарқ бўлганидек, Про лига ҳамда Биринчи лига ўртасида ҳам фарқ бор. Биз Биринчи лигадаги илк мавсумимизни ҳам шундай ўтказгандик. Иккинчи мавсумда эса 3-ўринни эгаллаганмиз ва Про лига йўлланмасини қўлга киритишимизга оз қолганди. Учинчи мавсумимиз, яъни ўтган мавсумда Биринчи лига ғолиби сифатида Про лигага йўл олгандик. Буни адаптация дейилади.

Худо хоҳласа, янаги йил ҳам менга ишонч билдиришса, келаси мавсумни бу йилгидан анча яхши ўтказамиз, деган умиддаман.

- Про лиганинг жорий мавсумида сиз учун энг қийин кечган ва ширин хотиралар билан эсланадиган баҳслар сифатида қайси ўйинларни эътироф этасиз?

- Гарчи кучли жамоа бўлмаса-да, Нукуснинг "Арал" жамоасига қарши ўз майдонимиз (1-тур, 0:0) ва сафарда (12-тур, 3:0) кечган баҳслар биз учун қийин кечганди. Нукусликлар рақибга ўйин бермасликка ҳаракат қилишади. "Арал" жорий мавсумда "Навбаҳор-фарм" учун ноқулай рақибга айланди.

Энг ёрқин баҳслар сифатида эса сафарда "Қўқон-1912" (4-тур, 2:2) ҳамда Про лигада қолишимизни таъминлаган сафардаги "Андижон-SGS" (21-тур, 1:2) жамоалари билан бўлган ўйинларни келтиришимиз мумкин. Жорий мавсумда чиройли ўйинларимиз кўп бўлди, аммо бундай баҳслар билан натижага эришиб бўлмас экан.

- "Навбаҳор-фарм" Про лигадаги илк мавсумидаёқ ўз мухлисларига эга бўлиб улгурди. Ҳаттоки сафардаги айрим баҳсларда ҳам наманганлик ишқибозлар жамоани қўллаб-қувватлашди. Сўнгги сўз ўрнида мухлисларга қандай тилакларингиз бор?

- Фурсатдан фойдаланиб, бу йилги мавсумда жамоамизни қўллаб-қувватлаб, ғалабалар сари руҳлантириб турган ишқибозларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳаттоки бугунги беллашувда ҳам жамоамиз 0:3 ҳисобида ортда бораётганлигига қарамай, улар жамоамизни қўллаб-қувватлашда давом этишди. Бундай мухлисликни эса ҳеч қаерда кўрмаганман. Шу боис, танаффусда йигитларга шуни ҳам уқтирдим. Бу ҳам уларга ижобий таъсир кўрсатиб, 2-таймда шогирдларим яхши ўйин намойиш этиб, битта гол уришга муваффақ бўлишди. Худо хоҳласа, келаси мавсумда мухлисларнинг ишончларини оқлашга интиламиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика