Рэшфорд "Барселона"га ўтишдан умидвор
18 apr 2025 16:35
News
Бу ҳақда "TalkSPORT" хабар бермоқда.
Ижара асосида "Астон Вилла"да ўйнаётган "Манчестер Юнайтед" футболчиси Маркус Унаи Эмери қўл остида яхши ўйин кўрсатмоқда.
У 15 учрашувда 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Маълумотларга кўра, Рэшфорд "Барселона"га ўтишни истамоқда ва унинг "Астон Вилла"даги ўйинлари Европанинг бошқа йирик клублари эътиборини тортмоқда.
"Барселона" январ ойидаёқ 27 ёшли футболчининг трансфери борасида "Манчестер Юнайтед" билан музокаралар олиб борган, аммо молиявий қийинчиликлар туфайли келишувга эриша олмаганди. Ёзда каталонияликлар яна бу вариантга қайтиш учун бир нечта ўйинчиларини сотишлари керак бўлади. ПСЖ ҳам Рэшфордга қизиқиш билдирмоқда, улар ҳам футболчини бир неча трансфер ойнасидан бери кузатиб боряпти.
Similar news
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Comments