Latest news

11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  0 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  5 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  9 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  17 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0

"Рақобатдан ҳеч қачон қочмаганман. Терма жамоадан эса таклиф кутмагандим" - Шерзод Темиров билан интервью News

"Рақобатдан ҳеч қачон қочмаганман. Терма жамоадан эса таклиф кутмагандим" - Шерзод Темиров билан интервью

2021 йилда мамлакат чемпионлигини қўлга киритган "Пахтакор" жамоаси мавсум бошида таркиб билан боғлиқ бир нечта муаммоларга дуч келганди.

Айниқса хужум чизиғида биргина Эрен Дердийокнинг қолиши, аксига олиб мавсум ўртасида уни ҳам жамоани тарк этиши Питер Хюистрани ўйлантириб қўйди, десак муболаға бўлмайди. Нидерландиялик мутахассис шундай қийин паллада "Машъал"дан келиб қўшилган Шерзод Темировга ишонч билдиришга қарор қилди. Ҳужумкор футболчи мавсум давомида 18та учрашувда майдонга тушиб рақиблар дарвозасини 8 бор аниқ нишонга олди. Жамоа билан бирга Ўзбекистон Суперкубоги ва чемпионлигини қўлга киритди. Якунда Сречко Катанец Япония билан бўладиган ўйинга Шердод Темировни таклиф қилди. Биз мавсум якунида иқтидорли футболчини суҳбатга чорладик. 

-  Дастлаб "Пахтакор"даги илк мавсумингиз ҳақида. 2020 йил  якунига етгач ўз олдига юқори мақсадларни қўйган, бошқа амбицияларга эга клубга келиб қўшилдингиз. Таркибда эса ўша пайтда рақобат юқори эди. Жамоанинг муҳим бўлагига айланишингизни кутганмидингиз?

- Авваламбор ассалому алейкум. Интервьюга таклиф қилганингиз учун раҳмат.  Биринчи галда чорлов учун Жаъфар Ирисметов ва Шота Арвеладзега миннатдорчилик билдираман. "Пахтакор"га чақирилганимда бошида ўзим ҳам ишонмаганман. Чунки бу жамоада Ўзбекистоннинг энг яхши футболчилари тўп тепишади. Ортда қолган йил ҳақида гапирадиган бўлсам, мавсумни илк кунлариданоқ яхши бошлаб олдик. Суперкубокдаги ғалаба бутун мавсум учун катта мотивация берди, деган бўлардим. 

Умуман олганда соврин билан бошлаб соврин билан якунладик. Ўзим учун эса қийин кечди. Юқорида айтганимдек таркибдаги тажрибали ва маҳоратли футболчилар билан рақобатлашиш талаб этилди. Мен ҳеч қачон рақобатдан қочмаганман. Сабр ва меҳнат қилишда давом этаверсак худо албатта беради. Яна бир гап натижаларим ва ютуқларимнинг барчаси устозлар, жамоадошларимнинг ёрдами билан бўляпти. 

- Эрен Дердийок мавсум ўртасида жамоадан кетгач Питер Хюистра сизга кўпроқ имконият бера бошлади. Бу пайтда ҳужум чизиғида ҳеч ким қолмаганди. Швецариялик форварднинг кетиши сизга йўл очдими?

- Мақсадлари катта клубда ўзгаришлар бўлиши табиий ҳол. Эренни кетиши шахсан мени хурсанд қилгани йўқ. Боиси ундан кўп нарса ўрганардим, маслаҳатларини аямасди. Гапингиз тўғри мураббийлар ҳужумда ўйинчи қолмаганини билишди, деб ўйлайман. Шунинг учун иккинчи даврада хужумчи таклиф қилингани бежиз эмас. Менга эса имконият беришда шошилишгани йўқ. Янги жамоага мослашиш, деган нарсалар бор. Улар сабр қилиб ишлашим кераклигини таъкидлашди. Имкониятимни кутдим. Натижада ўзимни кўрсатиш вақти келди. Қанчалик уддаладим ёки уддалай олмадим баҳони четдан кўрганлар беришади. 

- Сречко Катанец Япония билан ўйинга чақирилган таркибга сизни ҳам киритганини гувоҳи бўлдик. Ушбу хабарни эшитишингиз билан қандай ҳиссиётлар юзага келди?

- Авваламбор бундай катта ишонч учун Сречко Катанецга раҳмат айтиб қоламан. Терма жамоада тўп тепиш ҳар бир футболчининг орзуси бўлса керак. Бу катта шараф дегани. Очиғи мен учун кутилмаган бўлди. Хабарни эшитиб ишонмадим. Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бериш қийин. 

-  Бу йил айниқса иккинчи даврада "Пахтакор"да нисбатан осон ғалабалар бўлгани йўқ. Сизнингча жамоа учун қайси баҳс энг қийин бўлди?

- Мавсумга келсак, осон ўйинлар бўлмади. Ҳар бир жамоага очко керак эди. Лекин жамоамиз билан бирлашиб яна бир бор чемпионликни нишонладик. Бу йўлда рақобатни енгиб ўтиш лозим. Менимча Ўзбекистон кубоги ярим финалида "Бунёдкор" билан кечган ўйин энг қийини бўлди, дея оламан. Пенальтилар сериясида омадимиз келди.  

- Шу кунгача кўплаб мураббийлар билан ишладингиз. Питер Хюистра сизга қандай янгилик бера олди?

- Питер Хюистра жуда яхши мураббий. Камчиликларим кўп эди. Ўзи билган ҳужумчиларнинг ўйин услубларини ўргатмоқда. Жуда кучли мутахассис, десам янгилишмайман. 

- Футболчи сифатида қайси жиҳатдан ўсиш сездингиз?

- "Пахтакор"дек катта клубга келишнинг ўзи катта бахт. Топ жамоага ўтсангиз ҳар томонлама истайсизми ёки йўқми ўсасиз. Ҳаммаси олдинда. Қолганини вақт кўрсатади. 

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика