Latest news

18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  3 18:00Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  4 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  21 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  6 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  11 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  11

Рақиблар маълум, кунлар аниқ, режалар-чи? (Мулоҳаза) News

Рақиблар маълум, кунлар аниқ, режалар-чи? (Мулоҳаза)

12 апрель куни Осиё минтақаси учун ЖЧ-2018 саралаш баҳсларининг ҳал қилувчи босқичига қуръа ташланди.

Айтиш мумкинки, қуръа биз учун омадли келди ва бундан кўпчилик мухлисларнинг кўнгли чоғ бўлди.  

Эндиликда кўпчилик келажакка умид билан қарамоқда ва жаҳон чемпионатига боришимизга ишонч билдиряпти. Бу ҳақда қуръа маросими тугагач терма жамоа устози Самвел Бабаян ҳам ўз интервьюсида айтиб ўтди. Қуръанинг қизиқ келгани шундаки, асосий рақиблар худди ЖЧ-2014 саралашидаги каби ўша-ўша. Яъни Эрон, Жанубий Корея, Қатар...фақат Ливаннинг ўрнига Сурия, шунингдек Хитой ҳам қўшилган. Хуллас яна эски танишларнинг тўқнашувини кўрамиз. 

Аввалги саралашда Ж.Корея билан бир хил очко (14) тўплаб ҳам гуруҳда қолиб кетгандик. Бу сафар ҳаммаси қандай якун топади билмадиг-у, лекин қуръанинг бизга қулай келганидан, расмий учрашувларни уйда бошлаб уйда тугатишимиздан келиб чиққан ҳолда тайёргарликни шунга яраша олиб бормасак бўлмайди. Негаки ҳал қилувчи босқичда кўрсатадиган натижамиз кўп жиҳатдан қандай тайёргарлик кўришимизга боғлиқ. 

Кеча қуръа натижалари эълон қилинганидан сўнг одатдагидек баъзи режалар билан қизиқиб кўрдик. Биринчи учрашувни 1 сентбярь куни ўз майдонимизда Сурияга қарши ўтказамиз. Кейин 6 сентябрь куни сафарда Қатар меҳмони бўламиз. Аввало бор эътиборни мана шу икки учрашувга қаратиш керак. Чунки сентябрь ойида фақат шу иккита баҳсда майдонга тушамиз. 

Қуръадан сўнг Самвел Бабаян буёғига осон бўлмаслигини ва ҳар бир рақибни жиддий ўрганиш кераклигини айтиб ўтди. Ҳозирги пайтда рақибларни ўрганиш қийин эмас. Интернет орқали кўплаб маълумотни, ўйинлар видеоёзувини топса бўлади. Лекин биз учун муҳими бу ўйинларга ўзимизнинг қандай тайёргарлик кўришимиз, 1 сентябрга қадар кимлар билан ўртоқлик учрашуви ўтказишимиз. Рақибларни ўрганишдан кўра даставвал ўзимизнинг тайёргарлик режамизни ишлаб чиқсак чакки бўлмайди. 

ФИФАнинг йиллик тақвимига назар солсангиз, 30 май - 7 июнь, шунингдек 29 август - 6 сентябрь оралиғидаги кунлар ФИФА кунлари сифатида белгилаб қўйилган. Яъни, шу кунлари расмий ёки ўртоқлик баҳслари ўтказилади. Биз бунда 30 май - 7 июнь оралиғига кўпроқ эътибор беришимиз зарур, негаки августнинг охирларида ўртоқлик учрашуви ўтказмаса керак. Биз билан бир гуруҳдан жой олган жамоалардан Жанубий Корея мана шу ФИФА кунидан унумли фойдаланиб иккита назорат баҳси ўтказади: Испания ва Чехияга қарши. Эрон Хорватия ва Македония, Қатар Албания билан, Хитой эса Андорра билан ўйнаркан. Аммо иккита жамоанинг ким билан ўйнашини билмаймиз: Ўзбекистон ва Сурия. 

Гап-сўзларга қараганда, ёзнинг бошларида терма жамоамиз халқаро турнирга бориши мумкин. Лекин бу ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ. Халқаро турнир бўладими ёки бирорта ўртоқлик учрашувими, мана шу 30 май - 7 июнь оралиғида нимадир қилмасак бўлмайди. Агар бирорта назорат баҳсини кучлироқ жамоага қарши ўзимизда ўтказсак, бу янаям яхши. Чунки терма жамоамизга янги бош мураббий тайинланганидан бери ҳали Тошкентда биронта ўртоқлик ўйини ўтказмадик. Маълумки, жиддий тайёргарлик ҳамда ўртоқлик учрашувларисиз жаҳон чемпионатига чиқишнинг умуман иложи йўқ. Япония, Ж.Корея, Австралия, Эрон сингари жамоалар шу боисдан ҳам йил бўйи кучли спарринг рақибларни қидиришади. Эндиликда биз ҳам улар танлаган йўлдан бормасак бўлмайди. Қолаверса, фақат рақибларимизни ўрганиб юраверсаг-у, ўзимиз амалда ҳеч нарса қилмасак, жаҳон чемпионатига чиқиш масаласи яна армон бўлиб қолиши мумкин. 

Х.Холиқов.


Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика