Latest news

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  36 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  3 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  62 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

"Рақиб мураббийи билиб қолмаслиги учун уларни мағлуб этишнинг калитини айтмайман" News

"Рақиб мураббийи билиб қолмаслиги учун уларни мағлуб этишнинг калитини айтмайман"

Бугун тунда ЕЧЛ гуруҳ босқичининг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтишидан хабарингиз бор.

Германияда ПСЖ жамоаси "Штутгарт" меҳмони бўлади. Ана шу ўйин олдидан парижликлар устози Луис Энрике фикрларини билдириб ўтди.

"Мен классик "ўнлик" билан ўйнамайман. 10-рақамдаги ҳар қандай ўйинчи менинг тизимимда қийналарди. Биз бўш жойларни бошқача эгаллаймиз.

Бизда 3 хил позицияда 7 нафар ҳужумкор ўйинчи бор. Шунинг учун мен уларнинг қандай ҳужум қилишларига, қандай ҳимояланишларига қарайман. Биз кўп қирралилик ва ўйинчилар жамоани қандай кучайтириши мумкинлигини қидирамиз.

Мен футболчиларимдан мамнунман, уларнинг барчаси бизга керак. Аммо "тўққизлик", "ўнлик" ёки "ўн биринчи рақам" тушунчалари - мен бунга аслида қабул қилингани каби қарамайман.

"Штутгарт"нинг ўйинларини таҳлил қилиб, улар ўтган мавсумни иккинчи ўринда якунлашганидан ажабланмадим. Уларда юқори савияли ўйинчилар бор.

Бу яхши ҳужум қиладиган ва яхши ҳимояланадиган жамоа. Улар сифатли босим ўтказишади ва уларга қарши ўйнаш қийин. Улар тўртинчи саватчада, аммо уларнинг савияси ушбу тоифадаги аксар жамоалардан юқорироқ.

Бу ўйин қийин бўлади, боз устига биз уларнинг майдонида тўп тепамиз. Муваффақият калити? "Штутгарт" устози Себастьян Хёнесс билиб қолмаслиги учун бу ҳақда ўйиндан олдин ҳеч нарса демайман. Сизларга ушбу беллашувнинг нозик томонларини айтиб бермоқчи эмасман", - деди ПСЖ бош мураббийи.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика