Latest news

20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  1 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  3 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  2 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  1 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  14 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  5 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  3 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  1 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  11 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  11 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2

Рамос ва Месси ПСЖ машғулотларида гап талашиб қолди News

Рамос ва Месси ПСЖ машғулотларида гап талашиб қолди

ПСЖнинг Япониядаги машғулотлари чоғида Серхио Рамос ва Лионель Месси ўртасида қисқа баҳслашув юзага келди.

Кристоф Гальте шогирдалари янги мавсумга тайёргарликни Японияда олиб боришмоқда. Йиғин доирасида парижликлар учта ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирганди.

Ижтимоий тармоқларда собиқ ашаддий рақиблар, ҳозирда бир жамоа либосида тўп тепаётган Серхио Рамос ва Лионель Мессининг баҳслашуви муҳокамаларга сабаб бўлди. 

Гап шундаки, машғулот пайти Мессига келаётган тўпни Рамос бартараф этишга уринади, аммо илдамроқ ҳаракат қилган аргентиналик ҳужумчи ундан ўзиб кетади ва дарвозага зарба йўллайди. Испаниялик ҳимоячи курашга кеч қолди ҳамда оёғини олиб қочолмади, натижада у Мессининг оёғини илиб олди. Шунга қарамасдан ўнг оёқда дарвозанинг паст бурчагига зарба бера олган Лео ўз уринишдан сўнг Рамосга норози кайфиятда нигоҳ ташлади ва у билан бир неча сўз айтишди.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ мазкур минтақадаги сўнгги ўйинида "Гамба Осака"ни 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика