Рамос Париждан уй қидирмоқда
26 jun 2021 22:22
News
Рамос Париждан уй қидирмоқда
"Реал" билан шартномаси тугагандан сўнг жамоани тарк этишини эълон қилган ҳимоячи Серхио Рамос Франция пойтахти Париждан уй излаяпти.
Олдинроқ испаниялик футболчи "Пари Сен-Жермен" билан шартнома имзолаши мумкинлиги маълум бўлган эди.
Рамоснинг собиқ жамоадошлари — дарвозабон Кейлор Навас ва ярим ҳимоячи Анхель Ди Мария, шунингдек, бир нечта испанияликлар ПСЖ шарафини ҳимоя қилишади.
Шу ўринда алоҳида айтиш керак, Серхиога клуб мураббийи Маурисио Почеттинонинг испан тилида гаплашиши ёқиши ҳақида ҳам хабар берилган эди.
Серхио Рамос "қаймоқранглилар" билан беш марта Испания чемпиони бўлди, икки марта мамлакат Кубоги ва 4 марта Суперкубогини ютди, тўрт марта Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлди, УEФА Суперкубогининг уч карра ва клублар ўртасидаги ЖЧнинг тўрт карра ғолибига айланди.
Link :
Source : Footmercato
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
01:59
Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз 32
23:11
Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади" 12
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Comments