Latest news

13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  0 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  4 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  1 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  4 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  2 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  4 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  14 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  11

Раҳматулло Бердимуродов: “Сафардаги ғалабамизни олдинроқ нишонлашимиз ҳам мумкин эди” News

Раҳматулло Бердимуродов: “Сафардаги ғалабамизни олдинроқ нишонлашимиз ҳам мумкин эди”

“Андижон” – “Олмалиқ” (0:2) учрашувида меҳмонлар сафида фаол ҳаракатлари билан кўпчиликда илиқ таассурот қолдирган футболчилардан бири бу – Раҳматулло Бердимуродов бўлди.
Ўйиндан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик.

- Гарчи ғалаба қозонган бўлсакда, ўйин биз учун ҳам қийин кечди. Айниқса мезбонлар иккинчи бўлимни ҳужумкор руҳда ўтказди. Биринчи бўлимда эса аксинча уларнинг ўйини кутилганидек чиқмади. Бундан биз унумли фойдаланиб, ҳисобни очишга эришдик. Албатта, бу жуда фойдали бўлди. Сафардаги илк ғалабамизни қўлга киритдик. Лекин биласизми биз бундан олдинроқ ҳам сафарда ютишимиз мумкин эди. Чунки “Қизилқум” ва “Шўртан”га қарши баҳсларда мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмаганмиз. Тайёр ғалабани қўлдан чиқаргандик ўшанда. Андижонда эса омадимиз келди деган бўлардим. Футболда кўп нарса омадга ҳам боғлиқ.

- Собиқ мураббийим Бахтиёр Ашурматов ва собиқ жамоадошларимга қарши ўйинда ғолиб чиққанимиз менга унчалик таътимади. Лекин “Олмалиқ”қа ҳам ғалаба керак эди. Уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандман. Аммо барибир мураббийим ва дўстларим учун хурсанд бўлмадим. Бундан кўра, сафарда “Шўртан”ни ютганимиз яхшироқ эди деб ўйлайман. Лекин Андижонда керакли уч очкони қўлга киритдик.

- Бизга омад кулиб боқди. Қолаверса ўйинга пухта тайёргарлик кўргандик. Билардикки, ўйиндан олдин “Андижон”да бош мураббийнинг жамоада қолиш-қолмаслиги сўроқ остида турганди. Бу ҳам қайсидир маънода уларга таъсир ўтказди шекилли. Ўйлайманки “Андижон” бу қийин вазиятдан чиқиб кета олади. Бахтиёр Ашурматов билан олдин бирга ишлаганман. Футболчиларни қандай руҳлантира олишни яхши билади. Ўтган йили “Навбаҳор”нинг йиллик бюджети у қадар катта бўлмасада, курашчан жамоа шакллантирганди. “Андижон”ни ҳам яқин орада юқори ўринларга олиб чиқади деган фикрдаман.

- Ҳозир “Олмалиқ” футболчисиман ва жамоа билан бир йиллик шартномам мавжуд. Қолаверса бу ерда мени ҳамма нарса қониқтирмоқда. Жамоага киришиб кета олдим. Лекин вақти келиб яна Ашурматов билан бирга ишлайман деган умиддаман, - дейди Бердимуродов.


"Андижон" матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика