Latest news

01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  4 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 00:01"Реал" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  11 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  1 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  162 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  44 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  6 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4

Раҳмат сизга, афсоналар! News

Раҳмат сизга, афсоналар!

Венгер, Фергюсон, Иньеста, Хави, Тотти, Буффон - гарчи исмини ёзмаган бўлсам-да, уларни яхши танийсиз.

Улар - клубга содиқлик намуналари. Улар футбол оламидаги энг буюк инсонлардан. Улар - афсоналар.

Кеча Андрес Иньеста "Барселона"даги сўнгги учрашувини ўтказди. Унинг йиғлашини кўрган бағритош инсон ҳам беихтиёр кўзига ёш олиши аниқ. Буюклар ҳам йиғлайди. Бир вақтлар Касильяс "Реал"дан кетаётганида йиғлаб, деярли гапира олмаганди ва бизни ҳам йиғлатди. Мана қандай футболчи бўлиш керак! Ўзидан ўчмас из қолдира олган улар. Бундай футболчиларни ҳеч ким унутмайди, бутун дунё қадрлайди. Уларни севишади. 100 йиллардан кейин ҳам эслаб юришади.

Бир вақтлар "Рим Императори" "Рома"даги сўнгги ўйинидан кейин шундай деганди: "Мен сизларни унутмайман, мени унутмасангиз бас!". Нақадар буюк сўзлар, буни Франческо Тотти айтди, унинг кетаётганида бутун "Олимпико" ғамга ботди.

Шундай футболчилар орқали биз футболни севамиз, клубга содиқлик тушунчасини ҳис қиламиз. Айниқса, шу сўзни ишлатганимизда кўз олдимизда Жанлуижи Буффон ҳам гавдаланади. Сиз, биз, умуман олганда барчамиз Буффоннинг сўнгги ўйинида кўз ёшимизни тийиб тура олмадик назаримда. Бутун дунё яхши кўради, ўз севимли жамоаси дарвозабонидан кўра, Буффонни устун қўяди барча, тўғри эмасми? У бутун бир фаолиятини бир нотада ўтказиб, барқарорликни сақлаб қола олган ягона посбон. Шак-шубҳасиз. Шунинг учун ҳам биз уни қадрлаймиз, шунинг учун ҳам у буюк, шунинг учун ҳам у афсона.

Иньеста "Барселона"даги сўнгги ўйинидан кейин "Камп Ноу"нинг марказида бир ўзи ўтирди ва хаёл сурди. Очиғи, ушбу расмни кўрган кўнгли бўш инсон йиғлаб юбориши мумкин. Андрес 16 йилдан буён мана шу трибуналар остида, бир неча 10 минглаб томошабинларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли буюк футболчига айланди, жаҳон футболида катта эътибор қозонди. Гарчи у "Олтин тўп"ни ютмаган бўлса-да, бу унинг даражасига ҳеч қачон путур етказмади. Андреснинг ўйинларини томоша қилган инсон эса футболга бўлган эътибори янада кучайди.

У "Барселона"нинг ҳар бир ғалабасида ўз ҳиссасини қўшди, ғалаба ва аламли мағлубиятларда бирга бўлди ва мана у энди кетмоқда. Иньеста қайси давлатга, қандай даражадаги жамоага борса ҳам, у клубга содиқлик намунаси сифати барчага ўрнак бўла олади. 

"Барселона"нинг шундай жиҳатини ёқтираман, улар ҳеч қачон афсонавий футболчиларни шундоққина кузатиб қўймайди, алоҳида шоулар уюштиради ва муносиб кузатиб қўяди. Кечаги шоу мухлисларнинг ўзини тутиши, Иньестанинг, трибунада ўтирган Хавининг кўз ёшлари ва умуман олганда кўп жиҳатлари билан узоқ йиллар эсдан чиқариб бўлмайдиган даражада ёдда қолди. У "Барселона"да эт ва тирноқ каби бўлганди, энди "Барселона" усиз ҳам ўйнашни билиши керак. Чунки ҳеч нарса абадий эмас. Бир вақтлар "Манчестер Юнайтед"ни Фергюсонсиз, "Арсенал"ни Венгерсиз, "Рома"ни Тоттисиз, "Ювентус"ни Буффонсиз тасавввур қилиб бўлмасди. Энди гарчи оғир бўлса-да, Иньестасиз "Барселона"ни, Буффонсиз "Юве"ни кўрамиз ва ўрганамиз. Мажбурмиз шунга.

Футболда бир клубда узоқ йиллар давомида фаолият олиб бориш мумкинлигини исботлаб берганингиз учун раҳмат сизларга! Сизлар футбол афсоналарисиз!

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика