Latest news

12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  1 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  6 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  1 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  4 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  3 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  12 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  1 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  4 07:56ЦСКА тасдиқлади  11 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  6 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  1 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  70 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  6

Раҳим Каримов "Сурхон"нинг "персонал" ҳакамими? News

Раҳим Каримов "Сурхон"нинг "персонал" ҳакамими?

Суперлигада ҳакамлар билан боғлиқ антиқа қарорлар учраётгани, уларни учрашувларга тайёрлаш билан боғлиқ ажабтовур ҳолатлар рўй бераётганини кўриб бормоқдамиз.

Дастлаб Фирдавс Норсафаров кетма-кет иккинчи бор аввалги баҳсда хатога йўл қўйган жамоа ўйинига тайинланиб футбол жамоатчилигида шубҳаларни уйғотганди. Энди эса яна бир шунга ўхшаш жараёнга эътиборингизни қаратишингизни сўраб қолардим. ФИФА даражасидаги ҳакам Раҳим Каримов бугун шу йил ҳисобидан умумий 4-учрашувида ишлайди.

1-тур. "Металлург" - "Нефтчи" 0:3 (бош ҳакам)

1-тур. "Сурхон" - ОКМК  1:3 (VAR ҳаками)

2-тур. "Сурхон" - "Андижон" 1:0 (бош ҳакам)

4-тур. "Сурхон" - "Бухоро" (VAR ҳаками)

Кўриб турибсизки, 4та баҳснинг 3таси "Сурхон" иштирокидаги ўйинларга тўғри келмоқда. 3-турда ўйинларга қўйилмаганини ҳисобга олсак, ҳар бир турда Раҳим Каримов термизликлар ўйинига бош ёки VAR ҳаками сифатида тайинланмоқда. 2022 йил билан таққослайдиган бўлсак, бутун мавсум давомида фақатгина "Сурхон"нинг 2та ўйинида бош ҳакам, 1та ўйинида VAR ҳаками сифатида ишлаган. Бу йил 4та турнинг 3тасида шу ҳолат қайд этилмоқда. 

22-тур. "Сўғдиёна" - "Сурхон" 0:1 (бош ҳакам)

20-тур. "Қўқон-1912" - "Сурхон" 2:3 (VAR ҳакам)

16-тур. "Сурхон" - "Металлург" 1:2 (бош ҳакам)


Майли, исташганича қўйишсин, бунга қаршилигимиз йўқ. Бироқ кетма-кет эканлиги саволларни туғдирмоқда. Умуман савол ҳакамларни ўйинларга тайинлашда қайси мезонларга асосланади? 

Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика