Latest news

03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  38 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  127 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  12 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  11 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  5 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  20 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  5 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  33 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  152 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1

Рафаэль Баласанян: “Динамо” охиригача курашишда давом этади” News

Рафаэль Баласанян: “Динамо” охиригача курашишда давом этади”

“Динамо” – “Андижон” (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиевнинг соғлиғи ёмонлашгани туфайли, учрашувдан кейин “Динамо” катта мураббийи Рафаэль Баласанян журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Йигитлар имконқадар бор куч ва имкониятларини сарфлаб, майдонда борларини беришди. Бу борада уларга ҳеч қандай эътироз йўқ. Афсуски, биз маҳорат бобида “Андижон” жамоасига ютқаздик.

- Кетма-кет мағлубиятлардан кейин бу ўйинда қандай режалар қилинганди?

- Ўйинни ҳужумкор бошлаб, ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи голни уришимиз керак эди. Ҳимояда бехато ўйнаб, тартибли ўйин билан ҳужумларни якунлашимиз лозим эди. Афсуски, режаларимиз амалга ошмади.

- Кетма-кет мағлубиятлар, олдинда эса 6 та тур қолди. Мавсум якуни сари жамоанинг ҳолати қийинлашмоқда...

- Умид қиламанки, биз Суперлигада қолишни уддалаймиз. Ўйлайманки, лигада қолиш ёки қолмаслик бировнинг эмас, ўз қўлимизда бўлиб турибди. Шундай экан, охиригача курашишда давом этамиз. Олдинда муҳим баҳслар бор, биз охиригача курашишда давом этамиз.


Усмон Ибодов ёзиб олди.


Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика