"Рад этиш - тарихий хато бўлади" - "Барселона" Суперлигада қолади
23 apr 2021 01:10
News
"Рад этиш - тарихий хато бўлади" - "Барселона" Суперлигада қолади
"Барселона" - дунёнинг энг катта клубларидан бири ҳисобланади. Аммо футболда тизимни ўзгартириш, молиявий ҳолатни яхшилаш ва клубнинг ҳаётини янада чиройли қилиш талаб этилади. Айниқса, клубнинг шундай ижтимоий-сиёсий ҳолати шунга тақозо этмоқда.
Шу боисдан клуб директорлари тезкор йиғилиш ўтказиб, Суперлигада ташкилотчи-аъзо сифатида иштирок этишимизни таъкидлашди. Турнирнинг мақсади - сифатни ошириш ва мухлислар эътиборини янада жалб қилиш. Ундан ташқари, ушбу турнир орқали футбол оиламиз янада кенгайиши кўзда тутилганди.
Барча қарорлар мамнунлик билан қўлга киритилди. Суперлигада иштирок этишдан бош тортиш - тарихий хато бўларди. Дунёнинг энг олди клубларидан бири сифатида биз етакчилик қилишни, ташкилотнинг спорт ва ижтимоий соҳадаги бир қисми бўлишни истаймиз", - деб ёзилади баёнотда.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Comments