Latest news

03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  8 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  115 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  19 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  6 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Қувондиқ Рўзиев: “Мухлисларимиз бор экан, ҳеч қайси рақибдан қўрқмаймиз” News

Қувондиқ Рўзиев: “Мухлисларимиз бор экан, ҳеч қайси рақибдан қўрқмаймиз”

Бугун Намангандаги “Марказий” стадионнинг захира майдонида “Навбаҳор” жамоаси навбатдаги машғулотларга киришди.

Футболчиларимиз кўтаринки кайфиятда шуғулланишди. Ушбу машғулотлардан сўнг “Навбаҳор” сафига янги қўшилган маҳоратли ярим ҳимоячи Қувондиқ Рўзиев клуб матбуот хизматига интервью берди.

‑ Авваламбор, наманганлик ашаддий мухлисларга салом! Туркиядаги йиғинимиз ажойиб тарзда ўтди. Клуб раҳбарларига катта раҳмат, барча шароитларни яратиб беришди. Машғулотларни ўзимиз ўйлаган режа асосида ташкил этдик.

Туркиядаги ўртоқлик учрашувлари ҳақида гапирадиган бўлсам, албатта, бундай ўйинларда натижа муҳим аҳамият касб этмайди. Асосий мақсадимиз, жамоавий ўйинни шакллантириш эди, бир қатор ёшларга имконият берилди. Хориж йиғинида яхши савиядаги жамоаларга қарши ўйнадик ва ўзимизнинг нималар устида ишлашимиз кераклиги, камчиликларимизни аниқлаб олдик.

Жамоага анча мослашдим, йигитлар билан чиқишиб кетдик. Бу борада Туркиядаги йиғин менга жуда асқотди, чунки барчамиз бир жойда яшаб, бир жойда овқатландик. Шу нарса ёрдам бериб, футболчилар билан ака‑укадек бўлиб қолдик.

Нўъмон Ҳасанов билан, адашмасам, қарийб икки ярим йил бирга ишлаганмиз. Бахтиёр Ашурматов билан Нўъмон Ҳасановнинг машғулотларидаги фарққа тўхталадиган бўлсам, Бахтиёр ака асосан жанговарликка урғу беради. Нўъмон ака эса футболчининг маҳоратидан келиб чиқиб, жамоавий ўйинни шакллантиришга интилади.

Ҳар икки мутахассиснинг ўзига яраша устун жиҳатлари бор, машғулотлари қизиқарли ўтади.

Янги мавсум тақвими биз учун жуда қийин келди, десам бўлади. Кетма‑кет бир нечта ўйинларни номдор жамоаларга қарши ўтказамиз. Лекин ҳеч қайси рақибдан қўрқаётганимиз йўқ, чунки бизнинг 12‑ўйинчимиз – мухлисларимиз бор, буни ҳамма билади. Наманганлик ишқибозлар бизни қўллаб‑қувватлаб туришса, бу рақибларни бемалол енга оламиз. Худо хоҳласа, ушбу босқичдан эсон‑омон ўтиб оламиз.

Жамоамиз мухлисларига оилавий хотиржамлик тилайман, ўйинларга келиб, стадионларни тўлдириб туришса, биз ҳам шунга яраша уларнинг юзларини ёруғ қиламиз", - дейди Қувондиқ Рўзиев. 

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.




РЕКЛАМА



Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика