Latest news

12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  0 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1 10:48Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:20Салоҳ Саудия чемпионатига ўтишга рози  3 09:15Камолиддин Тожиев: "Бу биз учун оғриқли мавзу"  3 08:46"Нефтчи" "Насаф"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда  8 08:18Кечаги учрашувда "Арсенал"нинг икки нафар футболчиси жароҳат олди  0 07:50Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" гуруҳдаги сўнгги учрашувида майдонга тушади  6 07:23Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  4 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  5 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  2 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0

Қуттибоев иккинчи босқичда ҳам ёшларга ишонч билдиради News

Қуттибоев иккинчи босқичда ҳам ёшларга ишонч билдиради

Ҳадемай, биринчи лиганинг иккинчи босқич ўйинларига ҳам старт берилади.
Биринч босқичда “Ғарб” минтақасида иштирок этган Нукуснинг “Орол” жамоаси иккинчи босқичда ҳам иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди. Шу боис айни дамда жамоа ўз қароргоҳида тайёргарликни бошлаб юборган. Ушбу жамоага Қорақалпоқ футболининг ёрқин намоёндаларидан бири Неъматулло Қуттибоев устозлиқ қилиб келмоқда. Куни-кеча ушбу ёш мураббий билан суҳбатлашганимизда, қуйидагиларни билдириб ўтди.

"Жамоамизда молиявий муаммолар юзага келганлиги сабабли футболчиларга берилган таътил бироз чўзилиб кетди", – дея гап бошлади Қуттибоев. "Яқинда ҳаммаси ижобий ҳал этилди ва йиғинни бошлаб юбордик. Биласиз, ҳозир кўплаб клубларда моддий қийинчилик бор. Шу билан бирга “Орол”да ҳам. Лекин боя айтганимдек, футболчиларни ўз қароргоҳимизда йиғишга эришдик ва машғулотларни ўтказяпмиз. Иккинчи босқич ўйинлари бошланишига ҳам оз фурсат қолмоқда. Таркибимизда айтарли жиддий ўзгаришлар қилинмади. Тўғри, ҳозир кўрикдан ўтиш учун бир нечта футболчилоар келган. Улар асосан иккинчи лигада ўйнаган маҳаллий футболчилардир. Сафимизни биргина Темур Турдиев тарк этди. Менга маълум бўлишича, ҳимоячи олий лига вакили “Қизилқум” таркибига бориб қўшилган. Айрим чизиқларни кучайтиришни режалаштирганмиз. Хусусан битта муносиб дарвозабон керак. Холбуки, имкони бўлганида ҳар бир позицияга ўйинчи олган бўлардик. Лекин шуниси аниқки, иккинчи босқичда ҳам асосан ўзимизнинг маҳаллий ёш футболчиларга имконият берамиз".
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика