Latest news

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  1 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  6 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  5 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

Қуръа қандай ўтди? News

Қуръа қандай ўтди?

Бугун ЎФФ биносида келаси йилги олий лига баҳсларига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Одатда чемпионат якунларига бағишланган тадбир жуда бошқача ўтарди. Унда қуръадан ташқари олий лига клублари вакилларининг ҳам фикрини тинглардик, бироқ бу сафар бошқача бўлди. Кириш сўзи дастлаб ЎФФ вице-президенти Сардор Раҳматуллаевга берилди, кейин эса ПФЛ бош директори Фарҳод Магометов сўз олди.

Фарҳод Абдуалиевич аввалига кун тартибидан ўрин олган масалалар ҳақида сўз юритди. Деммак, кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олганди: 1.Олий лига-2015 қуръасини ўтказиб олиш; 2.2014 йилги чемпионат якунлари бўйича ПФЛ ҳисоботи ва келаси йилги режалар; 3.Регламентдаги ўзгаришлар; 4.Клубларни лицензиялаштириш. Магометов бу ҳақда қисқача ўз фикрини билдириб ўтганидан сўнг навбат қуръа ташлаш маросимига етиб келди ва уни Валерий Лёткин бошчилигидаги ПФЛ мутахассислари ўтказишди.

Қуръадан олдин “Локомотив” бош мураббийи Вадим Абрамов чемпионат ўйинларини эски “ойнали” тизимда ўтказиш таклифини ўртага ташлади. Бунда, 15-турда ўзаро ўйнаган жамоалар иккинчи даврани ҳам худди шу тартибда бошлашади. Бироқ буни кўпчилик маъқулламади. Натижада келаси йилги чемпионат ҳам, худди бу мавсумдаги каби вариантда ўтадиган бўлди. Яъни, 15-турда ўзаро ўйнаган жамоаларнинг жавоб учрашувлари охирги 30-турда ўтказилади.

Олий лигага қуръа ташланиб бўлгач, Фарҳод Магометов ОАВ вакилларининг залдан чиқиб кетишларини сўради, чунки буёғига кун тартибидан ўрин олдин бошқа масалаларни журналистларсиз давом эттирадиган бўлишди. Натижада биз ташқарига чиқиб кетдик ва анжуманлар залида ундан кейин нима гап-сўзлар бўлганидан хабаримиз йўқ. Йиғилиш тугагач, яна қайтиб залга кирдик ва ПФЛ бош директоридан алоҳида интервью олдик. Интервьюда қандай савол-жавоблар бўлганини эса кейинроқ сайтимизда эълон қиламиз.


Х.Холиқов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика