Latest news

17:30Ўзбекистон терма жамоасининг Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  0 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  4 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  1 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  6 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  12 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  6 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3

“Навбаҳор”: Қримдаги сўнгги баҳсда ҳам ғалаба News

“Навбаҳор”: Қримдаги сўнгги баҳсда ҳам ғалаба

Tags :  Навбаҳор
Ўз ўқув-машғулот йиғинини Қримда ўтказаётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби мазкур йиғин доирасидаги сўнгги назорат баҳсини бугун Евпаториянинг “Евпатория” жамоасига қарши ўтказди.

Унда "лочинлар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голга учрашувнинг 80-дақиқасида захирадан майдонга туширилган  Баҳодир Насимов муаллифлик қилди.

Ушбу ўйинда “лочинлар”  таркибида қуйидаги футболчилар майдонда ҳаракат қилишди: Ўткир Юсупов, Обид Жўрабоев, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Шаҳзод Шайманов, Иван Соловьёв, Абдужамол Исроилов, Азизбек Турғунбоев, Зафар Тўраев, Александр Касьян.
Захирадан майдонга тушганлар: Мирзоҳид Маматхонов, Славко Лукич, Ғиёс Комилов, Ҳожиакбар Юнусов, Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев, Баҳодир Насимов, Улуғбек Акназаров.

Шу тариқа Андрей Канчельскис шогирдлари Қримдаги барча ўртоқлик учрашувларида зафар қучишди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача наманганликлар Қримда “Таврия” (Симферополь, 3:2) ва “Севастополь” (Севастополь) клубларини мағлубиятга учратишганди.

“Лочинлар”нинг Қримдаги ўқув-машғулот йиғини бугун ўз якунига етди. Наманганликлар эртага юртимизга қайтишади. Шундан сўнг, жамоа аъзоларига қисқа муддатли таътил берилади. Кейинги ўқув-машғулот йиғинини эса Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилади. Туркия йиғини 6-17 февраль кунлари ўтказиш режалаштирилмоқда.

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика