Latest news

10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14

"Қозон Арена" стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак? News

"Қозон Арена" стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

Бугун Жаҳон Чемпионати-2018 ўйинлари ўтказиладиган стадионлардан бири бўлмиш “Қозон Арена” ҳақида маълумот берамиз.

“Қозон Арена” стадионида Жаҳон чемпионатининг 6та ўйини бўлиб ўтади.
Стадион 2013 йилда қурилган. 2017 йилда бу ерда FIFA Конфедерациялар Кубоги ўйинлари бўлиб ўтган.


Ўйинлар

“Қозон Арена” стадиони 16 июнь куни барчага ўз эшикларини очади. Ўша куни Франция ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Шундан сўнг, гуруҳ босқичининг 3та ўйинни, 1/8 финал учрашуви ва чорак финал баҳслари бўлиб ўтади.



Имкониятлари

“Қозон Арена” стадионига 45 000 томошабин ташриф буюриши мумкин. Унинг мундиалдаги асосий имконияти ана шундан иборат.


Жойлашган ўрни

Татаристон пойтахтида бунёд этилган стадион Қозон дарёси қирғоқлари томонда жойлашган. Иншоотга тепадан назар солсангиз, у худди сувдаги нилуфар гулига ўхшайди.  


Биласизми?

“Қозон Арена” стадиони уч йилда қуриб битказилган. Бу арена футболчилар стадионига айланиб, машҳурликка эришишига 2013 йил ёзда халқаро ёзги Универсиаданинг очилиш ва ёпилиш маросими айнан шу ерда ўткизгани сабаб бўлган. 2015 йилда эса аренада сув спорти бўйича Жаҳон Чемпионати ўтказилган. Шунинг учун, у ерда катта-катта ҳовузлар қурилган. “Қозон Арена” стадиони жаҳондаги энг катта спорт иншоотларидан бири десак, адашмаймиз. Унинг умумий майдони 4 200 кв. метр.


Дастлабки ўйинлар

“Қозон Арена” стадионидаги биринчи ўйин 2014 йилнинг 17 августида бўлиб ўтган. Ўша куни “Рубин” ўз уйида “Локоматив” жамоасини қабул қилганди. Стадиондаги биринчи голни “Локо” клубининг 18 ёшли ўйинчиси Алексей Миранчук урганди. “Рубин” жамоаси “Қозон Арена” стадионида ўз рақиблари билан баҳс олиб боришда давом этмоқда. Навбатдаги ўйин 17 март куни қозонликлар ва “Спартак” жамоаси ўртасида бўлиб ўтади.



Мерос

Стадион Жаҳон Чемпионати-2018дан сўнг, Россиянинг икки карра чемпиони бўлмиш “Рубин” жамоасининг машғулотлар ўтказадиган стадионига айланади. Бундан ташқари, у ерда турли хил кўнгилочар шоу, концерт ва тадбирлар ўтказилиб туради. Бу иншоот аллақачон кўпчиликнинг дам олиш масканларидан бирига айланишга улгурди. Маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар оила аъзолари билан стадионда бемалол дам олиши мумкин. Аренада болалар учун кўнгилочар марказ, хоккей ва футбол секциялари, катталар учун эса фитнес-клуб, кафе ва ресторанлар фаолият юритади.


Нозима Зарипова таржима қилди

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика