Latest news

23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  0 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  1 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3

Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда News

Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда

Қозоғистон полицияси 30 сентябрь куни Олмаота шаҳрида бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Қайрат" ҳамда Мадриднинг "Реал" жамоаси ўртасидаги ўйинга чипта сотиб олишда фирибгарлик хавфи борлигидан огоҳлантирди.

"Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари чипталарни фақат расмий кассалардан ва лицензияга эга дистрибюторлардан сотиб олишни қатъий тавсия қилади. Ижтимоий тармоқлар ёки мессенжерларда олдиндан тўлов талаби бўлган ҳар қандай шубҳали таклифлар огоҳлантириш белгиси бўлиши керак", – дейилади ИИВ хабарида.

"Биз Олмаота аҳолиси ва меҳмонларини огоҳлантирамиз: бўлажак ўйинга қизиқиш ортган сари фирибгарлик схемалари хавфи ҳам ортади", – дейилади огоҳлантиришда.

Аввалроқ Қозоғистон туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов Чемпионлар Лигасининг умумий босқичига доирасидаги "Қайрат" – "Реал" ўйинига 4-5 минг сайёҳ келишини маълум қилганди.

Учрашув 30 сентябрь куни бўлиб ўтади. "Қайрат" илк бор Чемпионлар Лигасининг асосий босқичида иштирок этади. Қозоғистон жамоаларидан фақат "Остона" 2015 йилда буни уддалай олган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика