"Қозоғистон йиғинини бекор қилдик, япониялик легионер қайтиб кетди" — Иван Бошкович "Нефтчи" билан ўйиндан сўнг нималар деди?
21 dec 2022 16:29
News
"Қозоғистон йиғинини бекор қилдик, япониялик легионер қайтиб кетди" — Иван Бошкович "Нефтчи" билан ўйиндан сўнг нималар деди?
Иван Бошкович мазкур учрашувда аралаш таркибдан фойдаланди ва йиғинда қатнашаётган барча футболчиларга имконият берди. Ўтган мавсумда ўринбосарлар жамоасида ҳаракат қилган бир нечта ёшларни ҳам синовдан ўтказилди. Учрашув якунлангач Иван Бошковичга бир нечта саволлар билан юзландик.
"Нефтчи" ўртоқлик баҳсида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади
- Йиғиндаги илк ўртоқлик ўйинида футболчиларнинг дастлабки ҳаракатларидан қониқдингизми?
- Бугунги ҳолатда ўйин даражаси ҳақида ортиқча ўйлаш шарт эмас, деб ўйлайман. Футболчилар аста-секин формага кириб олишлари зарур. Бу борада "Нефтчи" биз учун яхши рақиб вазифасини ўтаб берди. Икки хил таркибни синовдан ўтказдик. Ёш футболчилар кўп. Ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда. Хатолар бор. Тўғирлаймиз, ишлаймиз. Биз йўлга қўйяётган ўйин суратини шакллантириб борамиз. Мен учун асосий нарса футболчиларнинг талабларимни тушуна олиши.
- Биринчи кунги машғулотларда япониялик легионер иштирок этган эди...
- Жароҳат сабаб уйига қайтиб кетди.
- "Бунёдкор" Қозоғистонда йиғин ташкил қилиши режалаштирилганди...
- Қозоғистон йиғинини бекор қилдик. Баъзи бир сабабларга кўра шундай бўлди. Бу ҳақида кўп гапиришни маъқул кўрмайман. Жамоамиз билан ўзимизда йиғинни давом эттиришни тўғри, деб билдик. Январь ойида эса амирликларга йўл оламиз. У ерда кучли ва номдор рақиблар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказилади. Февраль ойида Анталияда йиғин олиб борамиз.
- Демак жамоани кучайтириши керак бўлган футболчилар хориж йиғинида жалб қилинади?
- Умид қиламанки, бир неча нафар легионерларни кўриб олиш имконига эга бўламиз. Аввал ҳам айтганман, фақат бир бош баланд легионер оламиз. У чиндан жамоамизни кучайтира олишга қодир бўлиши керак.
Comments