Latest news

16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  1 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   1 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  3 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  8 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0

Қозоғистон УЕФА президентининг ташрифига тайёргарлик кўрмоқда News

Қозоғистон УЕФА президентининг ташрифига тайёргарлик кўрмоқда

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) президенти Александер Чеферин Қозоғистонга ташрифи доирасида нафақат пойтахт, балки мамлакатнинг жанубий пойтахти – Олмаотага ҳам боришни режалаштирмоқда.

Маълум бўлишича, Чефериннинг Олмаотага бориши "Қайрат" футбол клуби эгаси Қайрат Боранбаевнинг таклифи билан амалга оширилади. УЕФА раҳбари клуб инфратузилмаси – бешта тўлиқ ўлчамли футбол майдони, замонавий тиббиёт маркази ҳамда ўйинчиларни тиклаш ва тайёрлаш учун жиҳозланган спорт мажмуаси билан танишади.

Олмаотага ташриф Чефериннинг Қозоғистондаги дастурининг муҳим қисми бўлиши кутилмоқда. Бу УЕФА ва миллий футбол ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Чеферин 25 апрель куни Остонада бўлади ва у ерда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашади. УEФА президентининг ташрифи ҳар йили апрель ойининг охирида нишонланадиган Қозоғистон футболи кунига тўғри келади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика