Latest news

13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  0 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  2 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  1 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  3 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  37 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  9 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  145 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонинг ўйинига ташриф буюриб, сизларга мухлислик қилмоқчиман. Ўзбекларнинг қўллаб-қувватлашидан кўзимга ёш келди" News

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонинг ўйинига ташриф буюриб, сизларга мухлислик қилмоқчиман. Ўзбекларнинг қўллаб-қувватлашидан кўзимга ёш келди"

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган Испания - Қозоғистон (1:1) учрашувидан сўнг Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Рикардо Кака сайтимизга кичик интервью берди.

"Курашларга бой учрашув гувоҳига айландик. Икки терма жамоа ўртасида ҳар доим шундай қизиқарли баҳслар бўлиб туради. Биз бугун Испанияни мағлуб этини истагандик, аммо буни уддалай олмадик. Ўйин давомида кўп йўқотишлар бўлди, ўйиндан олдин ҳам йўқотишлар бўлганди. Биз бор-йўғи 7-8та футзалчи билан ўйнамоқдамиз" - дея фикр билдирди Рикардо Кака

- Қозоғистон ўйиннинг қайси жабҳасида рақибдан устунроқ бўлди деб ўйлайсиз?

- Фикримча, ҳимояда. Биз бугун кўпроқ ҳимояландик. Испания эса ҳужум қилди. Биз "иккинчи" рақамли жамоа бўлдик. Ҳужум ўйинларни ютади, ҳимоя эса совринларни деган гап бор.

- Қозоғистон ушбу Жаҳон чемпионатида ўз олдига қандай мақсад қўйган? Қайси босқичдаги иштирок Қозоғистон учун яхши натижа деб ҳисобланади?

- Ўтган мундиалдан ҳам яхшироқ натижа кутишмоқда. Биз буни ҳис қиляпмиз ва бу бизга босим бўлмоқда, лекин шу босим, аслида бизнинг устунлигимиз ҳисобланади. Ўтган Жаҳон чемпионатида ярим финалда иштирок этгандик. Мухлислар бу сафар ҳам ярим финал натижасини кутишмоқда. Мен жамоамга кўп маротаба такрорлаяпман, бизда аниқ бир мақсад йўқ. Мақсадимиз ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш.

- Учрашув давомида "Андижон" спорт комплексига ташриф буюрган барча мухлислар Қозоғистонга мухлислик қилишди. Мухлислар яратган атмосфера ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Ўзбекистонлик барча мухлисларга раҳмат айтаман. Бугун ўзимни худди уйдагидек ҳис қилдим. Андижонга етиб келган кунимиздан бери уйда юргандекмиз. Учрашувдан олдин мухлислар "коридор" қилиб ўйинга кузатиб қўйишди. Ҳамма бизни қўллаб-қувватламоқда. Ҳамма ерда Ўзбекистон ва Қозоғистон байроқлари, бу шунчаки ажойиб. Барча бизга ғалаба тиламоқда. Бундай вақтда ўзимни тийиб тура олмадим ва кўзимга ёш келди, тўғриси. Имкон қадар тезроқ Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинига ташриф буюриб, уларга мухлислик қилишни кутяпман. Мухлислар трибунасига келиб, Ўзбекистонга мухлислик қилмоқчиман. Ўзбекларнинг бундай ҳурматига қандай жавоб қайтаришни билмаяпман. Айтганча, Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари мусобақани дуранг билан бошлашди.




Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика