Latest news

21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:47Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  267 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9

Қозоғистон футбол федерацияси Мессини Астанага олиб келмоқчи News

Қозоғистон футбол федерацияси Мессини Астанага олиб келмоқчи

Қозоғистон терма жамоаси Астанада Аргентина терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи.

Қозоғистонга Лионель Месси бошчилигидаги Аргентина терма жамоасининг тўлиқ таркиби келиши кутилмоқда.

Қозоғистон футбол федерациясининг матбуот-котиби Ербол Каировнинг сўзларига кўра, Аргентина терма жамоаси Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказишга қарши эмас. Месси ва жамоа Россияга қарши баҳсдан сўнг Астанага келишга тайёр.

"Аргентина ўртоқлик ўйинига қарши эмас, улар 11 ва 14 ноябрь кунлари ўртоқлик учрашуви ўтказишмоқчи. Ҳаммаси маблағга боғлиқ, бу қиммат турадиган учрашув. Аргентина ўрнига захира вариант бор, аммо бу ҳақида гапиришга эрта. Ҳар қандай ҳолатда 14 ноябрь куни терма жамоа ўртоқлик учрашуви ўтказади. Яқин 10 кун ичида биз келишиб олишимиз керак.

Агар пул топсак ўйин бўлиши аниқ. Музокаралар ўтказиляпти" - дейди Каиров.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси 11 ноябрь куни Россия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика