Latest news

07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун мусобақанинг саралаш босқичига старт берилади  0 03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  6 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  1 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  9 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  11 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  12

Қозоғистон. 27-тур. Бақоев ва Кападзе гол уришди News

Қозоғистон. 27-тур. Бақоев ва Кападзе гол уришди

Қозоғистон премьер лигасида 27-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Одатга кўра ҳамюртларимиз иштирокидаги ўйинларга эътибор қаратамиз. 

"Иртиш" ўз майдонида "Ордабаси"ни қабул қилиб йирик ғалабага эришди - 3:0. Ҳисобни 48-дақиқада Улуғбек Бақоев пенальтидан очди. Ушбу ғалабадан сўнг "Иртиш" ўз очколарини 24тага етказиб мусобақа жадвалининг 3-поғонасига чиқиб олди.


"Актобе" эса чемпионлик йўлидаги асосий рақобатчиси ҳисобланган "Остона"ни ўз майдонида 2:0 ҳисобида таслим этди. Қувонарлиси бу ўйинда ҳам ҳамюртимиз гол урди. 52-дақиқада Темур Кападзе ўзини кўрсатди. Учрашувда Кападзе тўлиқ ўйнади, Гейнрих эса 26-дақиқада сариқ карточка олиб биринчи бўлимдан сўнг бошқа футболчига алмаштирилди. "Актобе" ҳисобида энди 33 очко мавжуд, чемпионат тугашига 5та тур қолганида "Остона" пешқадамдан 3 очко ортда қолмоқда.


"Жетису" эса сафарда "Восток" меҳмони бўлиб нурсиз дуранг қайд этди - 0:0. Меҳмонлар сафида ҳамюртимиз Руслан Мелзиддинов 72 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, Шавкат Саломов иккинчи бўлим бошида майдонга тушди. "Жетису" 13 очко билан 11-ўринда бормоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика