Қозоғистон 15 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти News

Қозоғистон 15 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти

Қозоғистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида сафарда Францияга 0:8 ҳисобида ютқазди.

Қўшниларимиз учун бу кетма-кет учинчи мағлубият. Терма жамоа 15 та ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. Бу вақт ичида Қозоғистон 10 та мағлубият ва 5 та дуранг қайд этди. 

Охирги маротаба Қозоғистон терма жамоаси 2020 йилнинг 4 сентябрь куни Миллатлар Лигаси мусобақаси доирасида Литвани 3:1 ҳисобида мағлуб этган.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика