Latest news

22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  1 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  3 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  4 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8

Қойил қолиш керак, Австралия охирги 11та ўйиннинг ҳаммасида ғалаба қозонди News

Қойил қолиш керак, Австралия охирги 11та ўйиннинг ҳаммасида ғалаба қозонди

Австралия ОФКга қўшилганидан бери кўп жамоаларга бошоғриқ бўляпти.

Хусусан бу жамоа охирги 11та расмий беллашувнинг ҳаммасида ғалабага эришди. Яъни, "соккерузлар" навбатдаги ЖЧ саралаш баҳслари бошланганидан бери фақат ютиб келишмоқда.

11та ўйиннинг ҳаммасида ғалаба қозониш учун Австралияга 766 кун керак бўлди. Қизиғи шундаки, Австралия терма жамоаси 11 ўйиндан 10тасини мамлакат ташқарисида ўтказиб, шундай натижа қайд этди. 

Бу учрашувларда Грэм Арнольд шогирдлари жами 35та гол уриб, ўз дарвозаларидан атиги 3та тўп ўтказиб юборишди ва 8 беллашувда дарвоза дахлсизлиги сақлаб қолинди. 

Дарвоқе, Австралия эртага сафарда Япония меҳмони бўлади. Бу учрашувда ҳам ғалабали анъана давом этадими? Буни Тошкент вақти билан 15:15да бошланадиган баҳс давомида билиб оламиз. 

P.S. Австралия сўнгги бор Осиё Кубоги-2019 чорак финалида БААга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика