Latest news

03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  0 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  4 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  18 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  2 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  19 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1 19:37Расман: "Насаф"дан илк "юриш", Умарбек Эшмуродов қайтди  15

Қўшни мамлакатларнинг чемпионатларида нима гаплар? News

Қўшни мамлакатларнинг чемпионатларида нима гаплар?

Хабарингиз бор, Ўзбекистон чемпионатининг биринчи давра учрашувлари якунланди.

Жорий йилги мавсум, ҳарқалай, аввалгиларига нисбатан шиддатли ва қизиқарли курашларга бой бўлмоқда. Пойтахт клубларининг ғалабаларига кўникиб қолган бир пайтда бошқа жамоалар ҳам уларга етарлича бошоғриқ бўлмоқда. Клубларимизнинг халқаро майдонлардаги иштироки ҳам ҳозирча ёмон эмас. Хўш, қўшни мамлакатларнинг чемпионатлари қай тарзда бўлиб ўтмоқда? Келинг, назар ташлаймиз.


Қозоғистон чемпионати

 

Қозоғистон чемпионатида ҳам биздаги синагари 14 та клуб иштирок этади. Мамлакат чемпиони Европа Чемпионлар лигаси саралаш босқичида иштирок этса, биздаги маълумотларга кўра, Европа Конференцялар лигаси саралаш босқичида 3 та клуб қатнашади. Амалдаги чемпион "Тобол" клуби саналади. Ушбу клубда Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев тўп тепади. Жамоа ЕЧЛнинг 1-саралаш босқичидан иштирокини бошлайди. Айни пайтда 16-турдан сўнг турнир жадвалида "Актобе" клуби пешқадамлик қилмоқда. "Тобол" эса бир очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. 

Мусобақа тўпурарлари рўйхатида "Атирау"нинг 25 ёшли хорватиялик ҳужумчиси Андрия Филипович 9 гол билан етакчилик қилмоқда. Филипович 18 ёшида "Ювентус" ёшлари таркибида маълум муддат ижара асосида ҳаракат қилган, шунингдек, Хорватия U-19 жамоаси таркибида 3та учрашув ўтказган. Сергеев эса 6 гол билан пешқадамларни таъқиб қилишда давом этмоқда.


Туркманистон юқори лигаси

 

Туркманистон юқори элитасида атиги 8 жамоа иштирок этади. Мусобақа ғолиби Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмани қўлга киритади. Иккинчи ўрин эгаси эса ОФК кубоги саралаш босқичида иштирок этади. "Алтин Асир" амалдаги чемпион бўлишига қарамай, ОФК лицензиясини оломагани сабабли ОФК кубогида иштирок этди. Уларнинг ўрнига вице-чемпион "Ахал" ОЧЛнинг "С" гуруҳида қатнашиб, 4 очко билан сўнгги поғонадан жой олди. "Алтин Асир" клуби футболчиси ўтган мавсум якунларига кўра, 35та гол билан чемпионат тўпурарига айланган. Иккинчи ўриндаги футболчи эса 16 гол урган. "Алтин Асир" клубининг "Сўғдиёна"га қарши ўйинини кузатган бўлсангиз керак, албатта. Айни дамда ҳам "Алтин Асир" чемпионатда 34 очко билан пешқадамлик қилмоқда. "Ахал" эса уларни қувиб ўтишга ҳаракат қилмоқда.


Тожикистон Олий лигаси


 

Қўшни Тожикистонда 10 та клуб чемпионлик учун рақобатлашади. Пешқадамликни қўлга киритган жамоа Осиё Чемпионлар лигасига йўлланма олса, яна икки клуб ОФК кубогида иштирок этади. 10 турдан сўнг "Хатлон" клуби пешқадамлик қилмоқда. "Сўғдиёна" билан ОФК кубогида бир гуруҳдан жой олган ЦСКА клуби 3-ўринда бормоқда. Мамлакатнинг амалдаги чемпиони Душанбенинг "Истиқлол" клуби саналади, улар кетма-кет 8 мавсумдан бери бош совринни ўзиники қилмоқда. 

Мусобақа тўпурарлари рўйхатида "Эсхата" форварди Дилшод Бозоров олдинда бормоқда, унинг ҳисобида 6 гол мужассам. Унинг жамоадоши, ўзбекистонлик футболчи Санжар Риҳсибоев ҳисобида эса 4 та гол бор. Маъумот учун, чап қанот вингери бўлган 28 ёшли Риҳсибоев "Обод", АГМК, "Машъал", "Бунёдкор" клубларида тўп тепган. Шунингдек, "Динамо"даги ўйинлари билан танилган Амиржон Сафаров ва Суперлиганинг бир неча клубларида (охиргиси "Турон") ўйнаган Отабек Зокиров ҳам қўшни минтақа чемпионатида фаол ҳаракат қилмоқда.

Осиё Чемпионлар лигасининг жорий мавсумида "Истиқлол" "А" гуруҳида иштирок этиб, 3 очко билан сўнгги поғанани эгаллаб, мусобақа билан хайрлашди.


Қирғизистон Премьер-лигаси

 

Қирғизистон чемпионатида ҳам 10 та жамоа иштирок этади, бироқ чемпион бўлган клуб Осиё Чемпионатида иштирок этолмайди. Турнир ғолиби ОФК кубогига йўл олади, яна бир ўрин соҳиби эса ОФК кубоги саралашида ўз омадини синаб кўради. "Дордой" мамлакатнинг амалдаги чемпиони саналади. Бироқ жорий йил жамоанинг ишлари кўнгилдагидек эмас. "Абдиш-Ата" ушбу мавсум етакчиликни қўлга олган. 17-тур ўтганига қарамай, энг кўп учрашув жамоада 14та баҳс мавжуд. "Сўғдиёна" билан ОФК кубогида бир гуруҳдан жой олган "Нефтчи" клуби 5-ўринда бормоқда. Тўпурарлар рўйхатида "Алай" ҳужумчиси Островский 5 гол билан пешқадамлик қилмоқда.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика