Latest news

10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  1 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  1 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  12 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  6 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  7 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  9 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  13 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  9 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  75 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  3 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7

Қорақалпоғистонда ёш мини футболчилар мусобақаси News

Қорақалпоғистонда ёш мини футболчилар мусобақаси

Нукус шаҳрида 2000-2001 йилларда туғилган ёшлар ўртасида мини футбол бўйича Қорақалпоғистон республикаси халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг очиқ турнири бўлиб ўтди.
“Соғлом бола йили”га бағишлаб уюштирилган мазкур мусобақанинг дастлабки босқичида 12 та жамоа тўрт гуруҳда иштирок қилди.

Сўнгра,  гуруҳларда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар олимпия тизимида баҳсларни давом эттиришди. Учинчи ўрин учун кечган учрашувда “Байтерак-1” (Нукус шаҳри) ва “Тахиатош-2”(Тахиатош шаҳри)  жамоалари ўзаро куч синашишди. Бу ўйинда нукуслик ёш футболчилар 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, 3-ўринни эгаллашди. Ҳал қилувчи ўйинда  “Жайҳун”(2-сон БЎСМ, Нукус шаҳри) ва 2-сон БЎСМ терма жамоаси (Нукус шаҳри) рўпара келишди. Бу учрашувда терма жамоа аъзоларининг қўли балан келди, 2:0. Натижада, улар турнир ғолиби бўлишди. “Жайҳун” жамоаси шоҳсупанинг иккинчи қаторидан жой олди.

- Мусобақамиз юқори савияда ўтди, - дейди Қорақалпоғистон Республикаси футбол федерациясининг биринчи вице президенти Владимир Назаров. – Ўйинларни федерациямиз томонидан тасдиқланган малакали ҳакамларимиз бошқариб боришди. Турнирнинг ташкил этишдан асосий мақсад, мактаб ўқувчиларининг ёзги таътилини қизиқарли уюштиришга қаратилганди. Ишончимиз комилки, кўзлаган ниятимиз амалга ошди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика