Latest news

22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  11 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  3 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  17 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  3 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0

Қўқондаги турнирда финалчилар аниқ бўлди News

Қўқондаги турнирда финалчилар аниқ бўлди

Қўқон шаҳрида болалар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган "Қўқон шаҳар хокими кубоги" ҳалқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада Ўзбекистондан 50 та ва Қирғизистон Республикасидан 4 та жамоа иштирок этмоқда. 

2011-2012 йилларда туғилган футболчилар ўртасидаги ўйинлар фестивал кўринишида бўлиб ўтди. Қолган ёш тоифаларида эса жамоалар аввалига гуруҳ босқич ўйинларида ва кейинчалик плей-офф босқичида ўзаро куч синашдилар. Бугун барча ёш тоифаларида ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди ҳамда финалда тўп сурадиган барча жамоаларнинг номлари маълум бўлди. 2010 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги финал баҳсида Тошкентнинг "Пахтакор" ҳамда "Бунёдкор" академиялари тарбияланувчилари ўзаро куч синашадиган бўлишди.

2009 йиллар ўртасидаги мусобақанинг финал ўйини "Андижон ФК" ҳамда "Турон ФК" тарбияланувчилари ўртасида бўлиб ўтадиган бўлди.

2007-2008 йиллар мусобақасида ҳам ярим финал ўйинлари муросасиз тарзда ўтди. 

"БЎСМ ЎШ" – "Аҳмадхон ФК" жамоалари ўртасидаги ярим финал ўйинида тажрибали мураббий Баҳром Хакимов бошчилигидаги қўқонлик футболчилар қирғизистонлик тенгқурларига ҳеч қандай имкон қолдиришмади. Учрашувда Хакимов шогирдлари 4-0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Иккинчи ярим финалда эса "Насаф" академияси ва "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари майдонга чиқишди. Муросасиз курашларга бой ўтган мазкур баҳснинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмади. Пенальтилар сериясида эса қаршилик ёш футболчиларга омад кулиб боқди. Улар 5-4 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Шундай  қилиб,  2007-2008 йилда туғилган футболчилар  ўртасидаги финал баҳсида "Насаф" академияси ҳамда "Аҳмадхон" футбол клуби жамоалари майдонга чиқадиган бўлди.

Мусобақанинг финал ўйинлари ҳамда тақдирлаш маросими эртага, 24 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.  

Барча финал жуфтликлари ва ўйинлар бўлиб ўтадиган стадионлар билан танишинг:

2010 йиллар. Финал. "Пахтакор" – "Бунёдкор". "Аҳмадхон" спорт мажмуасида. 

2009 йиллар. Финал. "Андижон" - "Турон". "Кимёгар" стадионида.

2007 йиллар. Финал. "Насаф-2007" - "Аҳмадхон" ФК. "Марказий" стадионида. 

Қуйида бугун бўлиб ўтган  учрашувлардан олинган суратларни томоша қилинг. 


Акрамжон Мамадалиев

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика