Latest news

08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  0 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  17 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  9 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  10 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1

Қўқондаги “марказий” стадионида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилади News

Қўқондаги “марказий” стадионида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилади

Янги мавсумга жиддий тайёргарликни мақсад қилган “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти Қўқондаги “марказий” стадионини янги мавсумга идеал тарзда тайёрлаш учун астойдил бел боғлаганлар.

Аввал хабар берганимиздек биринчи навбатда стадион ёритгичларини янгилаш учун хорижий компанияга 100 фоиз тўловлар амалга оширилган бўлиб, энди уларни Қўқонга етиб келиши ҳамда “марказий” стадион мачталарига ўрнатиш ишлари қолган. Кеча Чехия давлатидан ёритгичларнинг навбатдаги қисмлари Қўқонга етиб келди. Бу сафар ёритгичларнинг лампа, дроссел ҳамда бошқа эҳтиёт қисмлари келган. Энди биз навбатдаги партияни кутамиз ва бу борада ҳамкорлар билан алоқада бўлиб турибмиз. 

Стадионимиз чимини футбол ўйнаш учун идеал ҳолатга келтириш жамоа раҳбариятининг навбатдаги режаси бўлиб, бу борада ҳам амалий ишлар бошланиб кетди. “Марказий” стадионига ЎзПФЛ билан ҳамкорликда юртимиздаги кўплаб стадионларни, жумладан Қаршидаги  “марказий”, Бухородаги “Бухоро”, Тошкентдаги “Бунёдкор”, Фарғонадаги “Истиқлол”  каби стадионларнинг майдонларини ажойиб кўринишга келишига сабабчи бўлган мутахассис Учқунбек Қувонов бошчилигидаги майдон усталарининг вакили бўлган мутахассис Бегзоджон Ҳамдамов Қўқонга келган эди. Мутахассис “марказий” стадион чимини кўздан кечириб,  амалга ошириш лозим бўлган ишларни белгилаб берди. Майдон чимининг ҳолатини кўздан кечирган мутахассис чимнинг ҳолатига яхши баҳо берди. Бундан бу ёғига майдон чимини  режа асосида парваришлаш ва минерал ўғитлар билан агротехника ишларини амалга ошириш лозимлиги белгилаб олинди. Майдон чимини парваришлаш учун зарур бўлган техникаларни харид қилиш, чимга биокимёвий ўғитлар билан ишлов бериш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, мутахассислар томонида тегишли кўрсатмалар берилди. 

Айни кунларда “марказий” стадион чимини яхшилаш борасида ишлар бошланиб кетган.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика