Latest news

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари News

Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 12-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 12-турнинг энг яхши дарвозабони – Абдумавлон Абдужалилов ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу тур ўз уйида "Пахтакор"ни меҳмон қилиб, муроса кўчасини танлади (1:1). Ушбу қиймати баланд 1 очко қўлга киритилишида "қалдирғочлар" дарвозабони Абдумавлон Абдужалиловнинг ҳиссаси катта бўлди. У "шерлар" билан тўқнашув мобайнида бир қатор вазиятларда ўзини кўрсатиб, жамоасини голлардан қутқарди. 30 ёшли посбон баҳсда 4 та эсда қоларли сэйв намойиш этди. Шу тариқа у Championat.asia талқинида 12-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 12-турнинг энг яхши мураббийи – Асрор Алиқулов ("Машъал")

"Машъал" Қўқонга сафар уюштириб, нақд 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бунга албатта жамоа бош мураббийи Асрор Алиқуловнинг ўйин учун режаси ҳар тарафлама иш бергани сабаб бўлди деб бемалол айта оламиз, чунки муборакликлар ўша куни рақиб дарвозасига жавобсиз 4 та тўп йўллашни уддаладилар. Шу тариқа Асрор Алиқулов сўзсиз 12-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 12-турнинг энг яхши футболчиси – Ҳумоюн Муртозаев ("Машъал")

"Машъал" ортда қолган турда меҳмонда "Қўқон-1912" билан рўбарў келиб, 4:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувда Ҳумоюн Муртозаев илк дақиқадаёқ ҳисобни очган бўлса, 75-дақиқага келиб, ҳисобни йириклаштиришга эришди. Тажрибали форвард ўз дубли орқали жамоа ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Шундай қилиб, Муртозаев Championat.asia ижодкорлари томонидан 12-турнинг энг яхши футболчиси дея қайд қилинди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 12-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Шаҳбоз Жўрабеков ("Бухоро")

"Бухоро" ушбу турда "Андижон" билан тўқнаш келиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. 67-дақиқада бухороликлар ҳимоячиси олис масофадан жарима зарбаси орқали дарвозани тўғридан-тўғри нишонга олди ва тўп дарвоза тўридан жой олди. Шу тариқа бу мавсум анча сермаҳсул ҳаракат қилаётган Жўрабеков Championat.asia сайти талқинида турнинг энг чиройли гол муаллифи деб топилди.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика