Latest news

11:59"Деярли ҳар куни йиғлардим"  0 11:40"Роналдунинг гол нишонлаши футболдан ташқарига ҳам чиқиб кетди..."  5 10:15"Галатасарой" Осимхенга даҳшат таклиф билан чиқди  7 09:43"Челси"ни финалга олиб чиққан Энцо Мареска нималар деди?  2 09:08Европанинг 4 та ТОП клуби “Реал“ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  7 08:37Финалга чиққан “Челси“ клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча ишлаб олди?  4 08:05“Сўғдиёна“ икки нафар легионери билан хайрлашди  0 07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Нюаркка аэропортига узоқ вақт қўнолмади  5 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  24 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  12 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  19 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  4

Қўқон “Марказий” стадиони чирой очмоқда+ФОТО News

Қўқон “Марказий” стадиони чирой очмоқда+ФОТО

Ўзбек футболининг ватани бўлган Қўқон шаҳрида жойлашган “Қўқон-1912” футбол клубга қарашли “Марказий” стадион айни кунларда янгича қиёфа касб этмоқда.

Қўқон шаҳрига бир марта бўлса ҳам футбол кўриш учун ташриф буюрган ҳар бир футбол мухлиси “Марказий” стадионнинг  қандай ҳолатда бўлганлигини яхши билади. Қўқондаги бу стадионда олий лига ўйинларини ўтказилган бўлсада, аслида олий лига талабларига  жавоб бермас эди.”Марказий”га келган кўплаб жамоалар ва мухлислар стадиондаги холатдан нолиб кетар эдилар. Лекин Қўқон клуби ўз имкониятларидан келиб чиқиб бу стадионни ҳар йили таъмирлар ва олий лига мусобақаларини кўхна шаҳарда ўтишини таъминлаб келаётган эдилар.

Футболимизда рўй бераётган ислоҳотлар Қўқондаги “Марказий” стадионига ҳам ўзининг ижобий таъсирини ўтказди. ЎФА раҳбариятининг клублар олдига қўйган қатъий талабларига жавоб бериш мақсадида стадионда жуда катта кўламдаги қурилиш- таъмирлаш ишлари олиб борилди. Буни Қўқонда яшаётган ҳар бир футбол мухлис ўз кўзи билан кўриб турибди. Бевосита ЎФА вице-президенти Умиджон Аҳмаджоновнинг  кўрсатган амалий  ёрдамлари туфайлиайни кунда стадионимиз Қўқон шаҳрига кўрк берадиган бир иншоотга айланди, десак муболаға бўлмайди. Бугунги кунда ушбу стадионда нафақат Суперлига ўйинлари, балки Осиё чемпионлар лигаси баҳсларини ҳам бемалол ўтказса бўлади.

Жамоа раҳбарияти,Қўқон шаҳар хокимлиги ва бошқа ҳомий ташкилотларнинг ёрдамлари билан стадиондаги кийиниш хоналари, хакамлар ва назоратчилар,ОАВ ходимлари учун ажратилган хоналар жаҳон андозалари даражасига келтирилди. Стадион ёритгичлари замонавийларига алмаштирилди. Стадионда мухлислар учун бир қатор қулайликлар яратилди. Ўриндиқлар янгиланди, майдонни кўришга ҳалақит қиладиган тўсиқ панжаралар олиб ташланди.  Тўғри, майдон ҳолатини ҳали у қадар идеал деб айтиб бўлмайди. Айни пайтда бу масалада ҳам анчагина ишлар олиб борилмоқда. Стадион чимини парваришлаш, йил давомида ям-яшил холатда сақлаш учун мутахассислар таклиф қилиниб, уларнингмаслаҳат ва тавсиялари асосида майдон чими парвариш қилинмоқда. Чимнинг холатини Суперлига ўйинларига асраш мақсадида “Қўқон-1912” жамоасининг машғулотлари бошқа майдонларга кўчирилган. Келажакда стадион чимини янгилаш ҳам режага киритилган.

“Марказий”стадиондаги ишлар бу билан тўхтаб қолмайди. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан 2018-2019 йилларда  ушбу стадион қайта реконструкция қилиниб, бу ерда мухлислар учун қулай шароитлар яратиш борасида ўн миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб бориш режа қилинган. Стадион сиғими  кўпайтирилади.

Бошланган мавсумдаги суперлига ўйинларига ташриф буюриб ўзингиз барчасига гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика