Latest news

16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  2 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  2 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  8 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  4 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  13 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  19 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  4 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  6 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  7

“Қўқон-1912”: Ёшларимиз мавсумни ғалаба билан бошлади News

“Қўқон-1912”: Ёшларимиз мавсумни ғалаба билан бошлади

Муҳсин Низомиддинов бошқарувидаги “Қўқон-1912” ёшлар жамоаси бугун ўзининг жорий мавсумдаги илк расмий ўйинини ўтказди.
Самарқандда “Динамо” ёшлар жамоаси меҳмони бўлган ёшларимиз сафарда ўйнашига қарамай, ғалаба сари дадил харакат қилди.

Дарвоқе, баҳсни “Қўқон-1912” бош мураббийи Рустам Абдуллаев бевосита стадионда кузатиб борди.
Айтиш лозимки, ҳар икки жамоа таркибида ҳам асосан ёшлар ўйнади. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоа ҳам гол уриш навбатма-навбат олдинга ўтган бўлсада, барибир ҳисоб очилмади.

Танаффус вақтида мураббийлардан керакли кўрсатмаларни олган ҳар икки клуб футболчилари майдонга чиқиб, ҳисобни очиш пайида бўлди. 50-дақиқа ўтиб бораётганида учрашувда илк гол киритилди. Ўнг қанотда тезкор футболчи Муҳаммаданас Ҳасанов мезбонлар жарима майдони ичига ёриб кириб, тўпни жамоадошига оширди. Бу вазиятда рақиб ҳимоячиси тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди – 0:1.

Шундан кейин мезбонларни ҳисобни тенглаштиришга эътибор қаратди. Аммо ёшларимиз ҳимояда бехато ўйнайди ва рақибга имконият бермади.

Учрашув якунланиб бораётганида футболчиларимиз иккинчи голни ҳам нишонлаши ҳеч гап эмасди. 85-дақиқада Авазхон Маматхўжаев марказда рақибидан тўпни олиб қўйиб, олдинга интилди. Аммо у дарвозага ўзи зарба йўллашдан кўра, тўпни олдида турган шеригига узатишни лозим топди. Аммо ҳужумчи Азамат Турсунов дарвозабонни алдай олмади.

Баҳсда бошқа гол кузатилмади ва шу тариқа ёшларимиз мавсумни ғалаба билан бошлади. Кейинги турда “Қўқон-1912” ёшлар жамоаси ўз майдонида “Пахтакор” ёшлар жамоасини қабул қилади. Мазкур учрашув 21 март куни бўлиб ўтади.

13.03.2015
Ёшлар лигаси
"Динамо" - "Қўқон-1912" 0:1 (0:0).
Ҳакамлар:
Наим Қосимов (Қарши), Шерзод Қамаров (Самарқанд), Сардор Ҳакимов (Самарқанд), Жасур Қудратов (Самарқанд).
Назоратчи: Рашид Айтеков.
Гол: Лазизжон Нуритдинов, 50 (автогол)

"Динамо":
25.Муҳиддин Худоёров, 3.Саддам Боймаматов (C), 4.Бунёд Исроилов, 15.Лазизжон Нуриддинов, 17.Жасур Азимов, 22.Жасур Қурбонов, 33.Ислом Ҳамидов, 39.Муҳаммад Ражабов, 42.Миркомил Лоқаев, 55.Акбар Сиддиқов, 70. Рамиш Бобомирзаев.
Захира: 1.Рустам Тоштурдиев, 8.Амиржон Сафаров, 12.Шаҳбоз Гоипов, 21.Жонибек Кўчимов, 28.Дамиржон Тиллаев, 34. Ҳакимхон Аъламхомов, 95.Фирдавс Абдусалимов.

“Қўқон-1912”: 35.Муҳриддин Аҳмедов, 4.Ойбек Рустамов, 6.Равшан Ҳайдаров, 7.Азамат Турсунов, 8.Нодирбек Қўзибоев, 9.Лазизжон Назиров (C), 10.Иқболжон Маликжонов, 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Маъруф Зокиржонов, 17.Исмоилжон Охунжонов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов.
Захира: 16.Ислом Абдуллаев, 11.Абдуқаҳҳор Ўктамов, 21.Достонбек Мелиқўзиев, 25.Аъзамжон Самижонов, 26.Бахтиёржон Абдубаннонов, 77.Дадахон Сулаймонов.

“Қўқон-1912” матбуот хизмати.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика