Latest news

11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  2 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  3 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  57 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  29 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  2 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  14 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  27 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  6 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  4 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1

"Қўқон-1912" янги мавсум олдидан Туркияда йиғин ўтказади News

"Қўқон-1912" янги мавсум олдидан Туркияда йиғин ўтказади

Келаси йил яна олий лигада иштирокини давом эттирадиган қўқонликлар янги мавсумга ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўришни мақсад қилган.
Бош мураббий Рустам Абдуллаев янги мавсумга тайёргарлик режасини тузиб чиқди. Унга кўра жамоа тўрт босқичдан иборат йиғинни ўтайди.

Яъни футболчилар узоқ давом этган таътилдан 20 декабрь куни қайтади. Қўқонда ўтадиган илк босқич йиғинида ўйинчиларнинг тикланиш жараёнига эътибор қаратилади.

Янги йил байрами муносабати билан футболчиларга 29 декабрь куни қисқа муддатди дам берилади.

4 январдан эса йиғиннинг иккинчи босқичи старт олади. Режага кўра жамоа 25 январга қадар ўз қароргоҳида шуғулланади. Шундан сўнг яна футболчиларга бироз дам бериб, 27 январдан йиғин Тошкентга кўчади. Пойтахтда 11 февралга қадар машғулот ўтказиш кўзда тутилган.

Дарвоқе, қўқонликлар янги мавсум олдидан тайёргарлик жараёнида хорижга чиқишни ҳам режалаштирган. Унга кўра февралнинг 15 санасидан то 24 санасига қадар Туркияда йиғин ўтказилади.

Хориждан қайтиб келгингач, футболчиларга яна дам бериб, 27 февралдан Қўқонда чемпионат стартига қадар шуғулланиш режадан ўрин олган.

Табиийки ушбу йиғинлар давомида "Қўқон-1912" синов-назорат учрашувларида ҳам майдонга тушади. Бош мураббий футболчиларни айнан учрашувлар орқали ҳам кўрикдан ўтказишни мақсад қилган. Лекин ҳозирча спарринг жамоаларнинг номи маълум эмас. Бу ҳақда кейинроқ яна хабар берамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика