Latest news

23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  1 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  2 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  9 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  25 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  98 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0

“Қўқон-1912” – “Вилоят ҳоким кубоги-2019” соҳиби! News

“Қўқон-1912” – “Вилоят ҳоким кубоги-2019” соҳиби!

Бу жамоалар ўртасидаги ўйин ҳар доим шиддатли ва кескин курашлар остида ўтган. “Вилоят ҳоким кубоги-2019” финали ҳам шундай тарзда ўтди.

Илк дақиқалардан жамоалар ҳужумкорликка зўр беришди. 10-дақиқада рақиб дарвозасида хавфли вазият вужудга келди. Вакилларимиз жарима тўпидан кейин комбинация ижро этишди. Холмуҳаммедовдан тўпни қабул қилиб олган Маматхўжаевнинг кучли зарбасини “Нефтчи” посбони қайтаришга эришди. Таймнинг қолган дақиқалари ҳам “дерби”га хос шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди. Гоҳ у гоҳ бу жамоада тўп киритиш учун бир қатор вазиятлар юзага келди. Бироқ улардан фойдаланишга келганда жамоалар оқсашди. 42-дақиқада рақиб жарима майдончасида рақибларидан илдамроқ ҳаракат қилган Тимур Усмонов дарвоза томон зарба берди. Бироқ унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. Биринчи бўлим нурсиз дуранг билан интиҳо топди.

Иккинчи бўлим бошланишида футболчиларимиз ҳисобни очишди. “Нефтчи” ўйинчисининг қўпол хатосидан кейин Тимур Усмонов рақиб дарвозасини ишғол этди. 57-дақиқада Жамшид Ҳасановнинг кучли зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 69-дақиқада футболчиларимиз ижросида чиройли комбинация кўрдик. Бердиевнинг зарбасидан кейин Турдалиев маҳорат кўрсатди. 81-дақиқада “Нефтчи” футболчиларида ҳисобни тенглаштириш учун яхши имкониятга эга бўлишди. Тананниг зарбасига аниқлик етишмади.
Қолган дақиқаларда томонлар ҳарчанд ўринмасин, ягона гол учрашув тақдирини ҳал этди ва “Қўқон-1912” жамоаси “Вилоят ҳоким кубоги-2019” ғолибига айланди. Қўқонликлар 2017 йилда ҳам ушбу совринни қўлга киритишганди.

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”
Финал
“Қўқон-1912” – “Нефтчи” – 1:0 (0:0)
Ҳакамлар
: Шерзод Қосимов, Александр Буров, Бахтиёр Шавкатов, Олим Тўйчибоев.
Гол: Тимур Усмонов - 48
“Қўқон-1912”: 71. Боян Кнежевич, 7. Жамшид Ҳасанов, 14. Аваз Маматхўжаев, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Шахбоз Эркинов, 79. Иқбол Маликжонов, 95. Тимур Усмонов.
Захира: 77. Сарвар Каримов, 4. Баҳодир Акрамов, 9. Носир Отақўзиев, 11. Тимур Ҳакимов,  41. Недо Туркович, 55. Суҳроб Неъматов,  78. Бехруз Садиллоев, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Милош Николич.
“Нефтчи”: 12. Музаффар Абдуллаев, 3. Миржалол Неъматов, 4. Шодиёр Ҳожиматов, 5. Даврон Маматов, 6. Жамшид Қобулов, 9. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 10. Хуршид Асқаралиев, 11. Идрис Бикмайкин, 18. Абдужамол Маназаров, 20. Диёр Ирматов, 44. Отабек Зокиров.



Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика