Latest news

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  5 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

"Қўқон-1912" - "Сўғдиёна". Ўйин атрофидаги воқеъликлар News

"Қўқон-1912" - "Сўғдиёна". Ўйин атрофидаги воқеъликлар

Бугун Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Қўқон-1912"-"Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.

Доимгидек сайтимиз делегацияси мазкур ўйинни ёритиб бориш учун Қўқон шаҳрига отландилар.

Шаҳарга айни тушлик палласида етиб бордик. Тарихий номга эга "Ўрда" кафесига кириб,бир пиёла чой устида суҳбат қурдик.



Бу орада учрашув бошланишига оз фурсат қолди ва биз шоша-пиша Қўқон шаҳридаги "Марказий" ўйингоҳга етиб бордик.


Ўйингоҳга етиб келганимизда учрашувни томоша қилиш учун мухлислар ташрифи бошланганди.


Ҳар гал ушбу ўйингоҳга келганимизда 1912 йили Қўқонда ўзбек футболига тамал тоши қўйилганлигига яна бир бор гувоҳ бўлиб кетамиз.


"Марказий"га кириб борар эканмиз, четроқда ушбу автобус турганини кўрдик. Худди Европа футбол клублари фойдаланадиган автобуслар каби барча қулайликларга эга бўлган замонавий транспорт.



"Марказий" ўйингоҳ майсаси ажойиб холатда, майдон четидаги реклама таблоларида эса сайтимиз логотипи порлаётганди.


Бу орада ҳар икки жамоа аъзолари чигалёзди машғулотларни бошлашди. Қўқон-1912" легионери Якуба Бамба машғулотларда фаол иштирок этди.


Қўқонлик мухлислар мезбонларни қўллаб-қувватлаб туриш учун алоҳида тайёргарлик билан келишибди.


Бу эса узоқ демасдан Жиззахдан ташриф буюрган мухлислар. 27-рақамли либос кийиб олган мухлис ушбу сурат қайси нашрда чиқишини сўради, айтдик албатта.


Ўйинолди машғулотлар давом этаётган паллада "Марказий" ўйингоҳ футбол мухлислари билан тўлиб борарди.


Ниҳоят мухлислар олқишлари остида жамоалар майдонга тушиб келишди.


Учрашув ўзбек футболига ривожига катта ҳисса қўшган Мираброр Усмонов хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланди.


Учрашувдан олдин ҳар икки жамоа аъзоларини юқоридан суратга олишга улгурдик. Футболчиларнинг мос равишда "Қўқон" ва "Сўғдиёна" деган хайриқлари бизгача эшитилди.



"Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоев учрашувни дастлабки дақиқаларданоқ тик турган холда томоша қилди.

Учрашувга тўхталиб ўтирмаймиз, барча ўйинни томоша қилди. Унда "Қўқон-1912" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.


Бекзод Толибов тайёрлади.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика