Latest news

12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  3 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  10 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  2 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  1 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  2 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  6 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  6

“Қўқон-1912” – “Шўртан” превью News

“Қўқон-1912” – “Шўртан” превью

Эртага “Қўқон-1912” ўз майдонида “Шўртан”га қарши майдонга тушади. Мазкур учрашувга доир статистик маълумотлар билан танишинг.

Олий лигадаги олтинчи учрашув

“Қўқон-1912” ҳамда “Шўртан” клублари олий лигада бугунга қадар беш марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг тўрттасида вакилларимиз ғалаба қозонган бўлса, битта баҳсда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати – 13:7 жамоамиз фойдасига. Ўзаро ўйинларда қўқонликлар 13 очкога эга бўлишган. Ғузорликларнинг бу борадаги кўрсаткичи 1 очкога тенг.

2015 йили  16 май куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда вакилларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.

2016 йили 26 июнь куни “Марказий” ўйингоҳда ўтказилган баҳсда футболчиларимиз рақибни 4:2 ҳисобида доғда қолдиришган.

Ҳакамлар

Шанба кунги учрашувимизни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

Азиз Асимов ушбу мавсумда икки марта жамоамиз иштирокидаги учрашувда ишлаган. Ушбу рефери 2-тур доирасидаги “Обод” – “Қўқон-1912” ўйинини ҳамда 15-турдаги “Олмалиқ” – “Қўқон-1912” жамоалари учрашувини бошқарган.

Олий лига
23-тур
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Шўртан» (Ғузор)
Ҳакамлар:
А. Асимов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Б. Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

Бошланиш вақтлари

“Қўқон-1912” – “Шўртан” жамоалари ўртасидаги баҳс, шанба куни, соат 16:00 да бошланадиган бўлди. Ушбу жамоаларнинг ўринбосарлар таркиблари ўртасидаги учрашув эса  бугун соат 15:30да старт олади. Ҳар иккала ўйин ҳам Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтади. Барчангизни “Марказий” стадионига таклиф қиламиз!

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика