Latest news

10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  0 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  1 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  7 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  8 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  7 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  66 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1

"Қўқон-1912": Қўзибоевлар хонадонида қувончли кун News

"Қўқон-1912": Қўзибоевлар хонадонида қувончли кун

Кеча “Қўқон-1912” жамоаси етакчи ўйинчиларидан бири Нодир Қўзибоев хонадонида қувончли кун бўлди.

Маҳоратли ярим ҳимоячи янги ҳаёт сари қадам қўйди. Олтиариқ туманидаги “Осиё” тўйхонасида футболчининг нигоҳ тўйи ўтказилди. Ушбу маросимда мамалакатимизнинг бир қатор футбол юлдузлари ҳам иштирок этишди.

Қўзибоевлар сулоласи

Қўзибоевлар сулоласи нафақат вилоятимизда, балки бутун Республикада ўз обрусига эга десак, муболаға бўлмайди. Ушбу оила ҳам санъат ҳам спортга ошно тутинган. Шерали ака Қўзибоев санъат соҳасида самарали меҳнат қилган бўлса, унинг ўғиллари Шоирбек, Нодирбек ва Камронбеклар “миллонлар ўйини”га меҳр қўйишган. Тўнғич ўғил Шоирбек бир пайтлар “Нефтчи” сафида тўп сурган. Кенжа ўғил Камронбек эса “Пахтакор” академиясида таҳсил олди. Нодирбек ҳақида эса қуйида батафсилроқ тўхталиб ўтамиз.

Мундиал иштирокчиси

“Қўқон-1912” сафида икки мавсумда бери тўп суриб келаётган Нодирбек Қўзибоев мундиалда иштирок этган жаоамизнинг ягона вакилидир. 2003 йилги ёшлар ўртасида ўтказилган Жаҳон Чемпионатида Қўзибоев ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қила олганди. Бундан 12 йил олдин ўтазилган ушбу мундиални мухлисларимиз ҳамон мароқ билан эсга олишади.  Кимсан, Аргентина ва Испания ёшларига қарши майдонга тушиб, уларга муносиб қаршилик кўрсатиш осон эмас. Лекин ўша мундиалда вакилларимиз биз ҳеч кимдан кам эмаслигимизни исботлай олишди.

Йиллар ўтиб  Нодирбек Қўзибоев ҳаётида кўплаб ўзгаришлар рўй берди. Маҳоратли футболчи Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси сафида ўйнади. Бир пайтлар Равшан Ҳайдаров бошқарган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори бўлди.

Легионер сифатида Хитойда фаолият юритди.

Мана, сўнгги икки йилдирки, “Қўқон-1912” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда ва ўзининг жарима зарбалари орқали мухлислар меҳрини қозонишга эришди.

Бахтли онлар

Юқорида айтиб ўтганимиздек, кеча Нодир Қўзибоев уйланди. Янги ҳаёт остонасига қадам қўйган футболчимизга “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, клуб ва “Марказий” ўйингоҳ ходимлар ҳамда мухлислар номидан бахт тилаймиз. Нодирбек ва Мадинахонларнинг ҳаётлари ширин, турмушлари фаровон, мана шундай бахти онлари  бардавом бўлишини тилаб қоламиз!

Тўйлар муборак Нодирбек!

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика