Latest news

10:22Флик кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  0 09:55Самвел Бабаян Суперкубокни ким олади деган саволга жавоб берди  6 09:27Гвариола Винисусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди  7 08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  0 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифаси пост жойлади  14 08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  8 07:40Суперлига. Бугун яна 3 та баҳс бўлиб ўтади  4 07:15Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  2 07:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 1:1  22 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  42 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  146 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  2 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  21

“Қўқон-1912” – “Қизилқум”. Превью News

“Қўқон-1912” – “Қизилқум”. Превью

Суперлига 13-тур доирасида “Қўқон-1912” Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилишади.

Қуйида мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинига доир статистик маълумотлар билан танишинг. 


14-учрашув
Бугунга қадар бу жамоалар Олий лига доирасида 13 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг саккизтасида навоийликларнинг қўли баланд келган. Тўртта учрашувда қўқонликлар ғалаба қозонишган. Битта учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 28-14, “Қизилқум” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” 25 очко, “Қўқон-1912” эса 13 очко тўплаган.

Қўқонда ўтган барча учрашувлар:
18.03.2017  «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 1:0
24.04.2016 «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 0:3
25.09.2015 «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 1:0
19.04.2003 «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 1:3
30.11.2002 «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 2:1
02.11.2000 «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 1:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қўқон-1912” ўз майдонида бўлиб ўтган 5 ўйиннинг учтасида ғалаба қозонган.


 
Учрашув ҳакамлари
Мазкур учрашувни ёш ҳакамлардан бири – А. Шукуруллаев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Айтиш жоизки, “Қўқон-1912” – “Қизилқум” ўйинида қанот ҳаками алмашган. Қанот ҳакамлари Р. Серазетдинов ва А. Усмонов 28 май куни Валентин Коваленко бошчилигида Туркия – Эрон миллий терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик ўйинига таклиф этилган. Шу боис, ПФЛ Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бу ҳакамлар ўрнига бошқаларни тайинлади. Яъни, Р. Серазетдинов ўрнига С. Улфатов, А. Усмонов ўрнига А. Цапенко.

Шунингдек, икки нафар назоратчилар ҳам жойларини алмашган. “Нефтчи” – “Сўғдиёна” ўйинида назоратчилик қилишга тайинланган Ф. Абдуллаев “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашуви назортчиси А. Арутюнов билан ўрин алмашишди. Сабаби, “Қўқон-1912” – “Қизилқум” баҳсини ёш, истеъдодли ҳакам А. Шукуруллаев бошқаради. Бу ҳакамимиз эса ФИФАга тавсия этилмоқда. Бунинг учун ФИФА йўриқчиси ҳисобланган Ф. Абдуллаев унинг хатти-ҳаракатларини кузатиш, зарурат туғилганда тавсиялар бериш топшириғини олган.  
 
Суперлига
13-тур
 “Қўқон-1912” - “Қизилқум”
Ҳакамлар: 
А. Шукуруллаев, С. Улфатов, А. Цапенко, Р. Каримов.
Назоратчи – Ф. Абдуллаев.
Комиссар – Б. Арипов.  

Бошланиш вақти
Мазкур учрашув 26 май шанба куни “Марказий” ўйингоҳда соат 18:53да бошланади. Ўринбосарлар баҳси эса бугун соат 17:00да Учкўприкдаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика