Latest news

17:24Фабио Каннаваро: "Менга бундай имконият берилганидан хурсандман. Бу мен учун катта шараф"  4 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  0 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  0 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  41 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   21 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30

"Қўқон-1912" ўз қароргоҳида шуғулланмоқда News

"Қўқон-1912" ўз қароргоҳида шуғулланмоқда

Қўқонликларнинг Тошкентдаги йиғини поёнига етган. Жамоа энди ўз қароргоҳида шуғулланмоқда.
Машғулотлар шаҳардаги академик лицейнинг сунъий қопламали стадионида ўтмоқда. 30 январга қадар шу ерда бўлиш режалаштирилган. Шу куни жамоа Фарғонага йўл олади ва иккинчи лига жамоаси "Динамо" билан синов-назорат учрашувида майдонга тушади.

Шу тариқа Тоҳир Кападзе жамоаси 2 февраль куни старт оладиган Фарғона Ҳоким Кубогида иштирок этиш учун тайёргарлик кўради. Олинган маълумотларга кўра, "Қўқон-1912" мазкур турнирдан сўнг яна Тошкентга бориб, ПФЛ Кубогида ҳам қатнашишни мақсад қилган.

Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, кўрикда бўлган Нодир Ашурматовга жавоб бериб юборилган. Унинг ўрнига ўтган йили асосан захирада қолиб кетган Мунаввар Валихўжаев келган. Шунингдек жарохатдан кейин ҳимоячи Александр Критинин ҳам машғулотлар ўтказишни бошлаб юборган. Кўрикдан муваффақиятли ўтган Даврон Маматов билан шартнома имзоланган. Айтишларича "Қўқон-1912"нинг Тошкентдаги йиғини чоғида таркиибга "Бунёдкор"нинг иқтидорли футболчилари: Акрам Комилов ва Рустам Ашурматов қўшилади. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика