"Қўқон-1912" ўз майдонида "Пахтакор" билан дуранг ўйнади
05 jul 2015 19:56
News
"Қўқон-1912" ўз майдонида "Пахтакор" билан дуранг ўйнади
5 июль 2015 йил. Қўқон. "Марказий" стадиони. 18:00
Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), А. Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
Голлар: Игорь Сергеев, 16. Носир Отақўзиев, 18. Баҳодир Акрамов, 83-пен. Анвар Солиев, 90+4.
“Қўқон-1912”: 1.Руслан Матниёзов, 27.Шохруҳ Холматов (23.Фурқат Ҳасанбоев, 88), 24.Илья Ильин, 28.Алексей Николаев, 5.Жалил Кимсанов, 22.Ориф Мамаджонов, 18.Сардор Эминов (8.Нодирбек Қўзибоев, 76), 6.Баҳодир Акрамов, 10.Қувондиқ Рўзиев, 11.Носир Отақўзиев, 7.Азиз Тўхтабоев (C) (11.Дониёр Усмонов, 60).
Захира: 12.Азиз Ашуров, 3.Ҳасанбой Эргашев, 4.Қаҳрамон Махамаджонов, 15.Маъруф Зокиржонов,
“Пахтакор”: 12. Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 4.Аднан Ораховац, 7.Кахи Махарадзе, 8.Шерзодбек Каримов (9.Жалолиддин Машарипов, 54), 11.Игорь Сергеев, 15.Жавоҳир Соҳибов, 23.Александр Мерзляков, 24.Даврон Ҳошимов, 28.Станислав Андреев (6.Мурод Холмуҳамедов, 84), 29.Владимир Козак (20.Анвар Солиев, 78).
Захира: 1.Никита Рибкин, 5.Акбар Исматуллаев, 34.Жавоҳир Сидиқов, 35.Алишер Мирзаев.
Огоҳлантиришлар: Шохруҳ Холматов, 52. Даврон Ҳошимов, 72.
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
ЯНГИЛАШ
Эътиборингиз учун ташаккур! Саломат бўлинг!
90+6. Учрашув якунланди. Шу тариқа Қўқондаги баҳсда дуранг қайд этилди.
90+4. ГООООЛЛЛЛ!!! "Пахтакор"!!! Мурод Холмуҳамедовнинг кучли зарбасидан сўнг тўп "жонли девор"га тегиб қайтди. Қайтган тўпни Махарадзе дарвозага йўллади. Отақўзиевни тўпни қайтарди. Сўнги зарбани эса Солиев берди.
90+3. Жарима майдони ташқарисида тўп мезбон футболчисининг қўлига тегди. Жарима зарбаси!
90. Бош ҳакам Ильгиз Танташев иккинчи таймга 6 дақиқа вақт қўшиб берди.
90. "Пахтакор" асосий эътиборини ҳужумга қартмоқда. "Қўқон-1912" эса қарши ҳужумдан фойдаланмоқда.
89. Махарадзе жарима майдони ичида тўпни Машариповга узатди. Жалолиддиннинг зарбасидан сўнг тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
88. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Шохруҳ Холматов ўрнига Фурқат Ҳасанбоев тушди.
86. "Қўқон-1912" посбони бир неча бор махоратини намойиш этиб, учрашув қаҳрамонига айланмоқда.
84. Энди ўйин янада қизиса ажаб эмас... Мухлислар "Қу-қон" "Қу-қон" дея хайқирмоқда. Бугун Қўқонда байрам бўлса ажаб эмас.
83. ГООООЛЛЛЛЛЛ!!! БАҲОДИР АКРМОООООВВВВ!!! 6-рақам соҳиби масъулиятли вазифани аниқ бажарди.
81. Дониёр Усмоновни жарима майдони ичида меҳмонлар чалиб йиқитишди. Ҳакам ҳеч иккиланишларсиз, 11 метрлик тўпи белгилади.
80. ПЕНАЛЬТИЙ! "Пахтакор" дарвозаси томон!
79. Зарбаааа!!! Дониёр Усмонов гарчи Ораховацнинг тақибида бўлишига қарамай дарвоза томон кучли зарба йўллади. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
78. Ўзгариш. "Пахтакор". Владимир Козак ўрнига Анвар Солиев тушди.
77. Андреев сал бўлмаса жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқиши мумкин эди. дарвозабон билан бирга-бир вазиятда қолган Стаснинг зарбасидан сўнг Матниёзов яна сейв намойиш этиб, тўпни қайтаришга эришди. Баракалла Руслан!
76. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Сардор Эминов ўрнига Нодирбек Қўзибоев тушди.
75. Эминовнинг майдонда бошқа ўйнай олмаслиги аниқ бўлди.
74. Сардор Эминов жарохат олди. Шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.
73. Ҳошимов ўнг қанотда рақиби Кимсановдан тўпни олиб қўйди ва қарши ҳужумга ўтди. Жарима майдони ичига етказилган тўпни Матниёзов ушлаб олди.
72. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Даврон Ҳошимов рақиби Дониёр Усмонов катта тезликда олдинга ўтаётганида қўполлик билан тўхтатиб қолди.
71. Зарбаааааа.... Машариповнинг йўллаган зарбасидан сўнг Матниёзов ажойиб сей намойиш этиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
70. Андреев ўз қанотидан тўпни Мерзляковга оширди. Носир Отақўзиев рақибига "корпус" берди. Аммо ҳакам жарима тўпи белгилади.
68. Ҳар икки жамоа бош мураббийлари пайтдан фойдаланиб, футболчиларни майдон четига чақириб, керакли кўрсатмаларни бермоқда.
67. Мезбонлар посбони Руслан Матниёзов яна жарохат олди. Шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатмоқда.
65. Отақўзиев энди тўпни эгаллаб олиб, Эминов билан пас ўйнади. Сардорнинг чап қанотдан узатган тўпига яна Отақўзиев эгалик қилди. У эса яна Эминов билан пас ўйнади. Сўнгги вазиятларда мезбонларга совуққонлик етишмади.
64. Қувондиқ Рўзиев марказда тўпни қабул қилиб олиб, қарши ҳужум уюштирди. У тўпни Усмоновга ошираётганида рақиб тўпни қайтарди.
62. Ўнг қанотдан мезбонлар жарима майдони ичига ҳаволатиб узатилган тўпни Ильин бош билан уриб майдон ташқарисига чиқариб юборди.
61. Сардорлик вазифасини энди Баҳодир Акрамов бажаради.
60. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Афтидан Тўхтабоевнинг жарохати жиддий кўринади. Мураббийлар унинг ўрнига Дониёр Усмоновни майдонга туширмоқда.
59. Майдон марказида Отақўзиев тўпни бир уринишда Тўхтабоевга оширди. Жавоҳир Соҳибов эса "Қўқон-1912"га жарохат етказди. Лекин ўйин давом этмоқда.
58. Жалолиддин Машарипов рақиб жарима майдони ичида тўп билан харакатланаётганида Николаев тўпни Матниёзовга қулай тарзда ташлаб берди. Руслан эса тўпни олдинга тепиб, хавфни бартараф этди.
56. Хавфли вазияяятт! Сергеев-Махарадзе комбнацияси сал бўлмаса гол билан якуланиши мумкин эди. Кахининг зарбасидан сўнг тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
54. Ўзгариш. "Пахтакор". Шерзодбек Каримов ўрнига Жалолиддин Машарипов тушди.
52. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Шохруҳ Холматов майдон маркази яқинида Андреевга ортидан қўполлик ишлатгани учун ҳакам ўйинни тўхтатди ва уни огоҳлантирди.
49. Андреев чап қанотдан ҳужум уюштираётганида Ильин тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
48. Зарбаааа.... Сергеевнинг таҳминан 10 метрлардан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Матниёзов майдон ташқарисига чиқариб юборди. Қанот ҳаками ўйиндан ташқари холатни кўрсатиб турарди.
47. Азиз Тўхтабоевнинг чамаси 15 метрлардан берган зарбасидан сўнг тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
46. Қувондиқ Рўзиев ўнг қанотдан олдинга ўтди. Егор Кримец ун қўполлик билан тўхтатиб қолди.
46. Мезбонлар тўпни ўйинга киритган холда, иккинчи таймни бошлаб берди.
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. Жамоалар майдонга қайтиб чиқишмоқда.
Айтганча, "Қўқон-1912" - "Пахтакор" ўйинини бевосита стадионда кузатиш учун Андижон Нодирбек Тўйчиев келганини ҳам таъкидлаш лозим. ))
Ўзбекистон ишқибозлар клуби сардори Абдураҳмон Фозилов ҳам бугунги ўйинга ташриф буюрган. Танаффус пайтида Фозилов қўқонлик ашаддий мухлис Акрамжон Мамадалиевни МТЖ футболчи дастхати туширилган тўп билан тақдирлади.
45+3. Биринчи бўлим тугади. Танаффус!
45+2. Қўқонликлар қарши ҳужумга ўтди. Рўзиев тўпни чап қанотда олдинга ўтиб бораётган Эминовга узатишда хатога йўл қўйди. Афтидан футболчилар бу вазиятда бир-бирини тушунмади.
45. Бош ҳакам биринчи бўлим тўхталишлари учун 3 дақиқа вақт қўшиб берди.
44. Рўзиев тўпни эгаллаб олдинга юриш қилди ва Мамаджоновни кўра билди. Ориф эса тўпни қайтаришда аниқ харакат қила олмади. Натижада тўп олдирилди.
42. Майдон эгалари қарши ҳужумга ўтди. Тўхтабоев тўп билан олдинга интила бошлади. Кейинчалик унинг ортидан Ораховац етиб келиб, тўпни қайтарди. Аммо Азиз яна тўпга эгалик қилди. Хавф эса бартараф этилди.
41. Меҳмонлар ўнг қанотдан олдинга ўтаётганида тўп майдонни тарк этди. Қанот ҳакам тўпни "Пахтакор" ўйинга киритишини кўрсатди. Бош ҳакам эса аксинча... ))
38. Отақўзиевга чап қанотдан тўпни Эминовга ошираётганида аниқлик етишмади.
36. Меҳмонлар жарима майдони ичида Тўхтабоев - Мамаджонов - Акрамов комбинацияси хавфли тус олди. Ораховац тўпни майдон ташқарисига чиқариб, вазиятни бироз юмшатди.
34. Кахи Махарадзе марказдан тўпни чап қанотга ошириб янги ҳужум ташкил этмоқчи бўлди. Аммо Шохруҳ Холматов тўпни қайтариб юборди.
31. Андреев ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. ҳаволатиб узатилган тўпга Сергеев бош билан зарба берди. Дарвозабон ўз ўрнида.
29. Жалил Кимсанов тўпни эгаллаб олиб, чап қанотдан ҳужумга ўтаётганида меҳмонлар уни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Жарима зарбаси.
28. Каримов чап қанотдан тўпни жарима майдони ичига оширди. Тўп Ильинга тегиб йўналишини ўзгартирди. Кейинчалик Қувондиқ Рўзиевни тўпни олдинга ташлаган холда, хавфни бартараф этди.
26. "Пахтакор" аъзолари чап қанотдан ҳужум ташкил этиш мақсадида тўпни Андреевга оширди. Аммо қанот ҳаками байроқчасини кўтариб, ўйиндан ташқари холат эканлигини қайд этди.
23. Мезбонлар янги ҳужум бошлаётганида Отақўзиев тўпни шеригига оширишда хатога йўл қўйди. Натижада Козак қарши ҳужумга ўтди.
21. Хавфли вазиияяяяттт! Баҳодир Акрамов жарима майдони ичида кутилмаганда тўпни Тўхтабоевга оширди. Азизнинг 2 метрлардан берган зарбасидан сўнг тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
20. Шерзод Каримов чап қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. дарвозабон ўз ўрнида.
18. ГООООООЛЛЛЛЛ!!! "Қўқон-1912"! Ориф Мамаджоновнинг тўп узатишидан сўнг Носир Отақўзиев боши билан меҳмонлар дарвозасини ишғол этди.
16. ГООООЛЛЛ!!! "Пахтакор"! Игорь Сергеев рақиб жарима майдони ичида кучли аниқ зарбаси билан ҳисобни очишга эришди.
16. Сардор Эминов чап қанотдан олдинга ўтаётганида Даврон Ҳошимов унга имкон бермади.
15. Владимир Козак олисдан дарвоза томон зарба бериб, Матниёзовни хушёрлигини синаб кўрди. Руслан ўз ўрнида.
14. "Пахтакор" футболчилари ташаббусни ўз қўлларига олишга уринмоқда.
12. Илья Ильин марказда тўп учун курашда Сергеевга нисбатан қўпол ўйнади. жарима тўпи белгиланди.
8. Дарвоқе, қўқонликларнинг асосий посбони Андрей Бакланов жарохат сабабли бугунги ўйинни трибунадан кузатишга мажбур бўлмоқда.
7. Матниёзовга муолажа кўрсатиш бироз чўзилиб кетди...
6. Бугун "Қўқон-1912" таркибида иккинчи учрашувини ўтказаётган дарвозабон Руслан Матниёзов жарохат олди. Унга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатмоқда.
5. Сатанисла Андреев чап қанотдан тўпни жарима майдони ичига узатди. Сергеев бир уринишда дарвозани ишғол этди. Аммо ўйиндан ташқари холат қайд этилди.
Диққат қилинг! Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Учрашув бошланиш арафасида.
Бугун олий лиганинг 2-туридан ўрин олган ва маълум сабабларга кўра қолдирилган ўйини бўлиб ўтади.
Ассалому алайкум хурматли ишқибозлар! Қўқондаги "Марказий" стадиондан репортажимизни бошлаймиз.
- Учрашув бошланди.
Comments