Latest news

15:45"Барселона"нинг 4000 дан ортиқ мухлиси Миланга боради  0 15:17Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади  0 14:50Биринчи учрашувни шоуга айлантирган жамоалар тўқнашуви: Финал чиптаси ўйналадиган "Интер" – "Барселона" ўйини учун превью  8 14:29"Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!" — Александр Хомяков  6 14:00​Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг апрель ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 13:59Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда  1 13:42"Пахтакор" Педру Морейра қисқа таътилга чиққанини эълон қилди. Жамоани вақтинча Камолиддин Тожиев бошқаради  15 13:27"Челси" футболчиси "Фламенго" диққат марказида  0 12:53"Ямални икки футболчи қўриқлайди" — Симоне Инзаги  20 12:25Кьеза жамоадошларидан 1 ҳафта кечроқ Англия чемпиони бўлди  3 11:57Гвардиола аргентиналик иқтидорни "Барселона"дан тортиб олмоқчи  5 11:31ОФК келаси U-17 Осиё чемпионатлари мезбонини маълум қилди  20 11:10“Реал“ Трентни клублар ўртасидаги ЖЧда иштироки учун “Ливерпул“га қанча пул таклиф қилгани маълум  4 11:00Суперлига футболчилари ЕЧЛ финалчиларини тахмин қилди  19 10:45“Арсенал“ футболчиси фаолиятини Бразилияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  3

"Қўқон-1912": Ойбек Рустамов Саудия Арабистонига жўнаб кетди News

"Қўқон-1912": Ойбек Рустамов Саудия Арабистонига жўнаб кетди

13 – 30 октябрь саналарида бўлиб ўтадиган 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси апрель ойи якунида яна бир йиғин ўтказади.

Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг навбатдаги йиғини Саудия Арабистонида ташкил этилди. Ўқув-машғулот йиғинлари доирасида Саудия Арабистони ёшлар терма жамоасига қарши икки бор ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган.

Саудия Арабистони U-19 – Ўзбекистон U-19 дастлабки учрашуви 28 апрель куни ўтказилса, иккинчи учрашув 30 апрель санасига мўлжалланган. Ҳар икки учрашув Тошкент вақти билан соат 18:45да бошланади.

Ушбу ўртоқлик учрашувлари Саудия Арабистон қироллигининг Ал-Хобар шаҳрида бўлиб ўтади. Биз учун қувонарлиси ушбу терма жамоа сафида “Қўқон-1912” жамоаси футболчиси Ойбек Рустамов ҳам Саудия Арабистони йиғинига жўнаб кетди. Биз Ойбек ва Ўзбекистон терма жамоасига омад тилаймиз. Ёш футболчимизнинг ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишига ишонамиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика