Latest news

00:40Испания кубоги. "Барселона" – "Атлетико". Таркиблар аниқ!  1 00:32АПЛ. "Челси" – "Саутгемптон". Таркиблар аниқ!  1 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду фаолиятидаги 925-голини урди  1 00:15Сардор Рашидов "Навбаҳор"да қолади  1 00:00Ўзбекистон Суперлигасида қишки трансфер ойнаси ёпилди  0 23:57"Навбаҳор" беш нафар легионерни Суперлига учун рўйхатдан ўтказди. Улар кимлар?  0 23:36Трент ва "Реал Мадрид" 4 йиллик шартнома бўйича оғзаки келишувга эришишди  8 22:33Тебас: "Реал" раҳбарияти ўзидан қурбон ясаб олиб, хар ҳил фитна назарияларини тарқатмоқда"  48 22:08Гвардиола де Брюйнени "Сити"даги келажаги ҳақида гапирди  4 21:46Амирбек Бакаев Беларуснинг бошқа бир клубига ўтди  6 21:15"Машъал" ганалик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  4 20:48"Навбаҳор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 20:27Доменико кетди, Тибо қайтмоқда  0 20:02Элдор Шомуродов – А Серия 26-тур рамзий терма жамоасига киритилди  11 19:42Федерико Вальверде жароҳат туфайли кубок ярим финалида майдонга туша олмайди  3

"Қўқон-1912": Ўринбосарларимиздан кичик ғалаба News

"Қўқон-1912": Ўринбосарларимиздан кичик ғалаба

Tags :  Қўқон-1912
Қўқондаги “Кимёгар” (собиқ “Химик”) стадионида “Қўқон-1912” ва “Навбаҳор” жамоалари ўринбосарлари ўртасида назорат учрашуви ўтказилди.

Ўйинда Муҳиддин Абдувалиев шогирдлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашув кутилганидек, шиддатли ва кескин курашларга бой тарзда ўтганини таъкидлаш жоиз.

Ўйиннинг 1-бўлими жамоамизнинг устунлигида ўтган бўлса-да, бу устунлик ҳисобда акс этмади. 2-бўлим эса деярли тенг курашлар билан ўтди. Жамоамиздан Авазхон Маматхўжаев, Иқбол Маликжонов, Бахтиёр Мусурмонов, Достон Мелиқўзиевлар анча фаол ўйнашган бўлса, рақиблар таркибида Азиз Турғунбоев ва Азиз Мамазоитовлар мухлисларда илиқ таассурот қолдиришди. Ўйиннинг 80-дақиқасида Бахтиёр Мусурмонов томонидан киритилган гол ягоналигича қолди.

Январь ойидан бери янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Қўқон-1912” жамоаси “Вилоят Ҳокими Кубоги-2016”ни ҳисобга олмаганда шу кунга қадар учта назорат баҳсини ўтказди. Биринчи ўртоқлик учрашувида вакилларимиз “Ёзёвон лочинлари”га 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйишганди.

Иккинчи назорат ўйини “Цементчи”га қарши бўлиб ўтди ва унда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Ниҳоят, бугун бўлиб ўтган учинчи назорат учрашувида ўринбосарларимиз ғалаба нашидасини суришди.

Назорат учрашуви

“Қўқон-1912” (ўринбосарлар) – “Навбаҳор” (ўринбосарлар) 1:0 (0:0)

Гол: Бахтиёр Мусурмонов – 80.

Қўқон-1912: 16. Ислом Абдуллаев,14. Авазхон Маматхўжаев, 23. Бахтиёр Мусурмонов, 77. Ислом Абдуллаев, 5. Иброхим Ғофуров, 10. Иқбол Маликжонов, 8. Аброр Раҳмонов, 6. Бахтиёр Абдубаннонов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 21. Достон Мелиқўзиев,  4. Абдурашид Исмоилов.

Захира: 25. Дилшод Баратов, 17. Ҳасан Солиев, 7. Иқрор Рахимов 11. Абдуқаҳҳор Ўктамов, 26. Ихтиёр Ахмаджонов.

Навбаҳор: 1. Музаффар Маматхонов, 4. Санжар Тошпўлатов, 3. Ботир Тўрабоев,  27. Азиз Мамазоитов, 2. Азиз Умаров, 11. Шоҳруҳ Аҳмадалиев, 7. Азиз Турғунбоев, 29. Ислом Абдуқодиров, 88. Бобур Мамажонов, 9. Дониёр Иномов, 23. Илҳом Алибоев.

Захира: 12. Бахтиёр Қамчибеков, 25. Жавоҳир Олимжонов, 8. Ҳусан Ғаниев, 39. Аюбхон Жўраев, 5. Беҳзод Турсунов, 21. Иброҳим Исмоилов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика